
Кўп қаватли уйлардаги квартираларни бирламчи бозорда ипотека кредити орқали сотиб олиш тартиби тўғрисида маълумотга эга бўлишни истардик.
Фазилат Очилова,
Тошкент шаҳри
Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 12 июлда 1835-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 13 июндаги 14/5-сонли қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қошида ишчи гуруҳи ташкил қилинган ва уларнинг тавсияларига эга бўлган фуқаро ипотека кредитини олади. Ишчи гуруҳлари томонидан уй-жойга муҳтож ва тўловга қобилиятли ёш оилаларни аниқлаш ва уларга тавсияномалар бериш юқоридаги Низомда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Дастлаб ипотека кредити олувчи томонидан банкда очилган мақсадли жамғарма омонат ҳисоб варағига кўп қаватли уйдаги квартира қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги бошланғич бадал тўланади.
Бунинг учун ёш оила доимий иш жойига ҳамда ўз фаолияти натижасидан олинадиган даромадга ёки бошқа расмий даромад манбаларига эга бўлган ҳар иккаласи биринчи марта расмий никоҳда бўлган, ипотека кредити беришни сўраб ариза берган санага қадар ҳар бири 30 ёшдан ошмаган ёшлар бўлиши шарт.
Ипотекали кредитлашни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бериладиган кредит миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан ошмаган миқдорда белгиланади.
Тижорат банкларининг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобидан бериладиган ипотека кредити миқдори банкнинг ички кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда банк ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган кредит шартномасида белгиланади.
Ёш оилаларга ипотека кредити 15 йилдан кам бўлмаган муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан банкнинг ўз маблағлари ва Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ажратилади.
Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бериладиган ипотека кредитлари бўйича йиллик фоиз ставкаси йилига кўпи билан 5 фоиз миқдорида бўлади.
Дастлабки бадалнинг бир қисмини ёки барча суммасини ёш оила аъзолари (эр ёки хотин)нинг иш берувчиси бўлган юридик шахслар томонидан пул ўтказиш орқали ипотека кредити олувчи ёш оила аъзоси номига очилган мақсадли жамғарма омонат ҳисоб варағига ўтказиб берилиши мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятТеридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?
Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тара
ЖамиятБолажонлар мароқли дам олади
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл
Тиббий сабоқларУзоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш умуртқа ва бўғин хасталикларини келтириб чиқаради(ми?)
Кўплаб касалликларнинг бош омили камҳаракатликдир. Асосий вақтини иш столида, компьютер қаршисида ўтказадиган ходимларнинг катта қисми ҳам, афсуски, жисмоний фаоллик етишмайдиган т
Тиббий сабоқларНафас олишга қийналяпсизми?
Нафас олишнинг қийинлашиши коронавирусга хос энг кўп тарқалган симптомлардан бири ҳисобланади. Шифокорлар ҳатто касаллик яққол сезилмаган, симптомлар ОРВИга ўхшаган ва нафас олиш к
