Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Нафас олишга қийналяпсизми?

20.08.2021
301 марта ўқилди
Нафас олишга қийналяпсизми?

Нафас олишнинг қийинлашиши коронавирусга хос энг кўп тарқалган симптомлардан бири ҳисобланади. Шифокорлар ҳатто касаллик яққол сезилмаган, симптомлар ОРВИга ўхшаган ва нафас олиш кескин ёмонлашган тақдирда, тез ёрдамга мурожаат қилиш кераклигини билдиради.

Қачон шифокор чақириш керак?


Нафас олишнинг ёмонлашиши ва қисиши нафақат пневмония, балки юрак хуружи, инсулт, мия шикастланиши, бронхиал астма ва ҳаёт учун хавфли бўлган бошқа жиддий касалликларда ҳам кузатилиши мумкин. Агар тана ҳарорати 38,5 даражадан юқорига бўлса, нафас олиш қийинлашса, шунингдек, кўкрак соҳасида дискомфорт ҳис қилинса ва нафас қисиши тез-тез такрорланадиган бўлса, зудлик билан табиий ёрдамга мурожаат қилиш керак.

Нафас олишни енгиллаштириш учун нима қилиш лозим?


Биринчи навбатда, тўғри вазиятни танлаш керак. Нафас олиш қийинлашганда осмонга қараб ётиш керак эмас. Бу вақтда қорин билан ётиш керак. Шунинг­дек, парвозда хавф кузатилган вақтда эгаллаш керак бўлган вазиятни танласа ҳам бўлади. Бунинг учун бироз олдинга эгилиб ўтириш, қўлларни тизза устига қўйиб қучоқлаш, бошни пастга тушириш керак.

Нафас машқларини бажаринг


Ҳатто оддий нафас машқлари ҳам ўпкалар фаолияти ва аҳволини яхшилайди, қоннинг кислород билан яхшироқ таъминланишига ҳисса қўшади. Шу сабаб ҳам йўқ деганда кунига 5 дақиқа вақтни нафас машқларини бажаришга ажратиш тавсия қилинади.

Нафас олиши қийинлашганларга эса қуйидаги машқни бажариш тавсия қилинади:

Чуқур нафас олиб 5-6 сония давомида ушлаб туринг ва чиқариб юборинг. Ушбу кетма-кетликни бир неча марта такрорлагандан кейин йўталиб кўринг. Машқ бажаргандан кейин бош айланиши кузатилиши мумкин. Аммо ушбу ҳолат тез орада ўтиб кетмаса, бефарқ бўлмаслик ва тиббий кўрикдан ўтиш тавсия қилинади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.20241178
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592