Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш умуртқа ва бўғин хасталикларини келтириб чиқаради(ми?)

16.04.2024
329 марта ўқилди
Узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш умуртқа ва бўғин хасталикларини келтириб чиқаради(ми?)

Кўплаб касалликларнинг бош омили камҳаракатликдир. Асосий вақтини иш столида, компьютер қаршисида ўтказадиган ходимларнинг катта қисми ҳам, афсуски, жисмоний фаоллик етишмайдиган тоифага мансуб. Қуйидаги таҳлиллар бунинг исботи.

Маълумотларга кўра, ҳар йили 25 ёшдан ошган ишчиларнинг 80 фоизида умуртқа поғонаси хасталиклари, хусусан, умуртқа қийшиқлиги аниқланади. Бундай касалликларнинг келиб чиқишига 80 фоиз ҳолатда иш столида гавдани нотўғри тутиш сабаб бўлади.
Бироқ буни иш шароити, касб тақозоси билан боғлаб, саломатликка эътиборсиз бўлиш оғир асоратларни келтириб чиқариши табиий. Ваҳоланки, ушбу муаммо, яъни «офис ходими синдроми»нинг осон ва самарли ечими бор.
Масалан, иш вақти давомида имкон қадар ҳар бир-икки соатда 5-10 дақиқа танаффус қилиш лозим. Бу пайтда бир неча маротаба ўтириб-туриш, гавдани ён томонга ҳаракатлантириш, бошни соат миллари бўйлаб айлантириш керак. Сўнг ўпкамизни тўлдириб нафас оламиз ва яна ишни давом эттиришга киришамиз.
Бел оғриқларидан ҳимояланишда курси суянчиғига махсус ортопедик ёстиқ қўйиш мумкин. Қолаверса, бундай воситалар бавосил билан оғриган кишилар учун ҳам тавсия этилади.

Ҳар икки соатда бўйин мушак­лари учун машқ бажариш бўйин остеохондрози профилактикасида қўл келади. Айниқса, энса ва курак соҳасида оғриқ, увишиш кузатилганида бундай ҳаракатлар жуда самарали.
Камҳаракатлик танада қон айланиш тизимини издан чиқаради. Биринчи навбатда, оёқ ва кичик тос аъзосида меъёрий жараён бузилади. Оқибатда оёқ вена қон томирларида варикоз кенгайиши, бавосил тугунлари ҳосил бўлиши кузатилади.


Бундай вазиятда қон айланишини яхшилаш учун жисмоний фаолликни ошириш лозим. Ишни эрталабки бадантарбиядан бошлаган маъқул. 10-15 дақиқа қўл-оёқ чигалини ёзиш саломатликни яхшилайди. Кун давомида эса зинадан пиёда кўтарилиш, вақти-вақти билан хона бўйлаб юриш керак.
Қон айланишининг меъёрда бўлиши истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам боғлиқ. Мунтазам қаҳва ёки аччиқ қора чой ичиш қон қуюқлашишига олиб келади. Шунинг­дек, ширинлик­лар туфайли организмда «ёмон» холестерин миқдори ортиши ҳам сир эмас.
Бундан ташқари, компьютер қаршисида таом ейишнинг зиёни катта. Негаки, монитордан чиқаётган нур нафақат инсон танаси, балки у тановул қилаётган маҳсулотларни ҳам маълум маънода зарарлайди.
Тизза бўғимларининг бир хил букилган ёки ёзилган ҳолатда кўп қолиб кетиши ҳам соғлик учун зиён. Бундай вазиятда бўғимларнинг дренаж функцияси, озиқланиши бузилади. Натижада, артроз-бўғим касаллиги келиб чиқиши мумкин.
Бу касалликнинг олдини олиш учун оёқлар ҳолатини алмаштириб туриш, вақти вақти билан туриб юриш, ўтирган ҳолатда велосипед ҳаракатларини олдинга ва орқага бажариш, чуқур нафас чиқариб ўтириш ҳамда чуқур нафас олган ҳолда туриш машқларини бажариш керак.

Энг осон машғулот: киши нигоҳини деразадан ташқарига, бирор объектга қаратади. Сўнг яна яқиндаги нарсага қараш мумкин. Кўзларни ўнг, чап, тепага ва пастга ҳаракатлантириш ҳам фойдали. Шунингдек, кўзни тез-тез юмиб, очиш ҳам асқатади. Муҳими, компьютер қаршисида узоқ вақт ўтирмаслик керак.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592