Европалик болакайларнинг кўпчилиги ухлашдан аввал бир стакан илиқ сут билан ширин печенье ейишни ёқтиради. Бу анъана бутун қитъа мамлакатлари бўйлаб тарқалган ва сўнгги пайтларда юртимизда ҳам аста-секин одат тусига кирмоқда. Сут маҳсулотлари болалар учун фойдали, аммо...
Хорижлик олимлар бу борада тажриба ўтказишди. Тажриба давомида бир нечта оилаларда болаларнинг кундалик тартиби назорат остида бўлди. Бироз вақт ўтгач эса тадқиқот натижалари маълум қилинди. Булар ҳақида батафсил болалар лор шифокори шундай дейди:
– Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра болаларнинг ухлашдан аввал бир стакан илиқ сут билан печенье ейиши жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин экан. Аниқроқ айтадиган бўлсак, уйқу олдидан ейилган овқат меъдада сўрилиши қийинлашиб, овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир этади. Шунингдек, ётишдан олдин ейилган ширин печенье нафас йўлларини қичиштириб, кутилмаган томоқ оғриғини келтириб чиқариши мумкин. Бу эса болаларда томоқ қизариши ва ич қотиши каби оқибатларга сабаб бўлади. Шу билан бирга, болаларда нафас йўли касаллиги пайдо бўлиш эҳтимоли юқори.
Сўнгги пайтларда лор шифокорига мурожаат этаётган ота-оналарнинг кўпчилик қисмида фарзандининг нафас йўлларини турли касаллик безовта қилиши кузатилмоқда. Буни эса юқоридаги тажриба билан исботлаш мумкин. Ширинлик ва сут маҳсулотларини ухлашдан олдин истеъмол қилиш болаларда бир қанча касалликларга сабаб бўлаяпти.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликИммунитет заифлашганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?
Иммунитет тизими заифлашганда турли касалликлар авж олишининг олдини олиш учун аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар ист
СаломатликОна сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди
Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис
СаломатликОна сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?
Пойтахтимизда сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташаббуси билан “Она сути билан озиқлантириш бўйича ахборот бериш салоҳиятини кучайтириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Қор
Гўдак қачон она сутидан ажратилади?
Она сути – гўдакнинг соғлом улғайишида бебаҳо озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни юқумли хасталиклардан ҳимояловчи иммун таначалар, ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар ҳамда бошқа
