
Пойтахтимизда сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташаббуси билан “Она сути билан озиқлантириш бўйича ахборот бериш салоҳиятини кучайтириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бошқармалари матбуот хизмати ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Маълумки, она сути гўдак учун бебаҳо, фойдали моддаларга бой бўлибгина қолмай, у болани турли вирусли касалликлардан ҳимоя қилиб, соғ-саломат вояга етишини ҳам таъминлайди.
Кейинги йилларда Шарқий Европа давлатларида кузатилгани каби Марказий Осиё давлатлари ва Ўзбекистонда ҳам гўдакларни истисносиз кўкрак сути билан парваришлашда бир қанча муаммолар кузатилмоқда.
Маъруза, савол-жавоблар ва тиббиёт муассалари билан танишувлар билан кечган семинарда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситхонова, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Г.Ижумба ва бошқа мутахассислар кўкрак сутининг гўдак саломатлигидаги аҳамияти хусусида ёш оналар ўртасида тарғиботни кучайтириш, кўкрак сути ўрнини эгаллаётган сунъий сут ва озуқа маҳсулотларининг салбий таъсири ва бошқалар ҳақида сўз юритишди.
— Юртимизда 6 ойлик гўдакларни кўкрак сути билан парваришлаш қамрови сўнгги вақтларда 2 фоизга тушиб кетган. Шу сабабли бунга глобал муаммо сифатида ёндашиб, хотин-қизлар ўртасида тарғиботни янада кучайтиришимиз лозим. Буни тўғри йўлга қўйишда тизим матбуот хизмати ходимлари ва ОАВ вакилларининг ўрни катта. Шу мақсадда 1 августдан 7 августга қадар республикада "Халқаро эмизиш ҳафталиги" тадбирлари ўтказилади, – деди Э. Баситхонова.
Семинар-тренинг иштирокчилари пойтахтдаги 4-шаҳар клиник шифохонаси туғруқ бўлими ва оилавий поликлиникаларга ташриф буюриб, ҳомиладор аёллар, янги туғилган чақалоқларга яратилган шарт-шароитлар, уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат турлари билан яқиндан танишишди. Муассаса раҳбарияти, ҳомиладор, янги туққан оналар билан гўдак, унинг парвариши, кўкрак сути, унинг аҳамияти тўғрисида суҳбат ўтказиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.
Уч кун мобайнида ўтказилган семинар-тренингда иштирокчилар она сутининг бола ҳаётидаги муҳим аҳамияти ҳақида долзарб, кечиктириб бўлмас масалалар юзасидан аҳоли хабардорлигини ошириш, тиббий маданиятни юксалтириш борасида маҳорат ва тажриба алмашдилар.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
