Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Иммунитет заифлашганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?

06.03.2023
321 марта ўқилди
Иммунитет заифлашганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?

Иммунитет тизими заифлашганда турли касалликлар авж олишининг олдини олиш учун аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар истеъмолини ҳам чеклаган маъқул.

Уларнинг ўрнига, қовоқ, сабзи, лавлаги, помидор, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, сутли маҳсулотлар, олма, цитрус мевалар, ёғсиз гўшт, балиқ ва асал танаввул қилиш тавсия этилади.
Ушбу ноз-неъматлар организмни минерал ва витаминлар билан тўйинтириб, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
Тананинг касалликларга қарши курашувчанлик қобилиятини оширадиган маҳсулотлардан бири – пиёз. У организмга тушган мик­роблар билан курашиш, саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатишга ёрдам беради, иммунитетни оширади.
Саримсоқ пиёз – стрессдан кейин танани тиклашга кўмаклашади, жигарни тозалайди. У яллиғланиш ва ўсмалар билан курашиш учун ажойиб воситадир.
С витамини ҳам иммун тизимини мус­таҳкамлайди. У лимон, наъматак, апельсин, ширин қалампир, қора смородина таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлади.

Занжабил (имбирь) – организмнинг касалликларга қарши курашувчанлигини тез кучайтирувчи минерал ва витаминларга бой маҳсулот.
Кунига бир чой қошиқ асал истеъмол қилиш ҳам соғлик учун фойдали.
Бироқ аллергияга мойил, сурункали касалликлардан азият чекувчи кишилар бу маҳсулотларни истеъмол қилишда шифокорлар билан маслаҳатлашишлари зарур.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681