Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Менга ҳам пул тўланадими?

22.05.2014
79 марта ўқилди
Менга ҳам пул тўланадими?

Синглим йигирма йилдан бери биринчи гуруҳ ногирони. Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқатига эга эмас. Мен ишимдан бўшаб, унга ғамхўрлик кўрсатяпман. Шу боис синглимнинг нафақасидан ташқари менга ҳам давлат томонидан пул тўланадими? Коммунал тўловларни тўлаш ва бошқа ҳолатлар бўйича имтиёзлар борми? Шулар ҳақида мутахассис билан ҳамкорликда маълумотлар беришингизни сўрайман.

Нафиса Эгамбердиева,

Тошкент шаҳри

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, ишламайдиган ва ногирон оила аъзосига қарайдиган шахсларга тўлов тўлаш назарда тутилмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси МК 229-моддасига кўра ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси (119 –модда) белгилашга мажбурдир.

Шу кодекс 285 – моддасига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касал бўлинганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий – курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса, ходимнинг давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаган муддатига (умумий иш стажига), қарамоғидаги вояга етмаган болаларининг сони ва бошқа ҳолатларга қараб, иш ҳақининг олтмиш фоизидан юз фоизигача миқдорда тўланади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ногиронлар учун бир қатор имтиёзлар яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2010 йил 30 декабрда 2175-сон рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 102-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация тўловларининг механизми тўғрисида” ги Низоминиг 1-бандига асосан ўзгалар қарамоғига муҳтож бўлган ёлғиз пенсионерлар, шу жумладан, ногиронлар ҳам энг кам иш ҳақининг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланади.

Ушбу Низомнинг 3-бандига кўра компенсациялар ҳар ойда ишламайдиган пенсионерларга ва нафақа оладиган болаликдан ногиронларга ҳамда нафақа оладиган пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, меҳнатга қобилятсиз кекса фуқароларга – пенсия (нафақа ) олиш жойида тўланади.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуни 26-моддасига кўра, ногиронларга қу­йидаги турлардаги ижтимоий ёрдам кўрсатилади:

Пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бир йўла бериладиган тўловлар);

техник воситалар ёки бошқа воситалар, шу жумладан автомобиллар, ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия буюмлари, махсус ҳарфли матбаа нашрлари, овоз кучайтиргич аппаратлар ва сигнализаторлар билан таъминлаш;

тиббий, касбий, ижтимоий реабилитация қилиш ва маиший хизматлар кўрсатиш;

транспорт хизматлари кўрсатиш;

дори воситалари билан таъминлаш.

Ушбу қонуннинг 31-моддасига мувофиқ ногиронларга ва ўз таркибида ногирон бор оилаларга уй-жой бериш, уларнинг уй-жой олиши, қуриши ва ундан фойдаланиши бўйича имтиёзлар уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади.

Болаликдан ногиронларга ҳамда бошқа I ва II гуруҳ ногиронларига турар-жой уларнинг иш жойларига, даволаш-профилактика муассасаларига ва транспорт йўналишларига яқин бўлиши зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда берилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги Қонуни 37-моддаси 1-қисмининг д-бандига кўра I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Барчаси бепул. Боливияда ягона тиббий тизим йўлга қўйилмоқдаСаломатлик

Барчаси бепул. Боливияда ягона тиббий тизим йўлга қўйилмоқда

Унга кўра, аҳолига тиббий хизмат бепул бўлади. Боливия соғлиқни сақлаш вазири Габриэль Монтаньо мамлакат тарихида мисли кўрилмаган бу қонун ҳаммага, аввал бепул тиббий хизмат кўрса

22.02.2019195
Кимлар гриппга қарши бепул эмланади?Тиббий сабоқлар

Кимлар гриппга қарши бепул эмланади?

Эмланганлар пневмониядан ҳам ҳимояланадими? Ҳозирда аксарият инсонлар бутун дунёга хавф солиб турган коронавирус инфекциясини енгил ўтказиш учун ҳам ўзларини мавсумий гриппга қарши

16.10.2020240
Ҳиндистонлик шифокорлар томонидан юртимизда бепул тиббий текширувлар ўтказилдиТиббиёт олами

Ҳиндистонлик шифокорлар томонидан юртимизда бепул тиббий текширувлар ўтказилди

Юртимизда соғлиқни сақлаш тизимида юқори ва сифатли тиббий хизматни ташкил қилишда Ҳиндистон билан ҳамкорлик кун сайин кенг йўлга қўйилмоқда. Хусусан куни кеча Тошкент ва Андижон ш

30.07.201955
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857