
Эмланганлар пневмониядан ҳам ҳимояланадими?
Ҳозирда аксарият инсонлар бутун дунёга хавф солиб турган коронавирус инфекциясини енгил ўтказиш учун ҳам ўзларини мавсумий гриппга қарши эмлатишга ҳаракат қилишмоқда. Хўш, гриппга қарши эмлаш ҳақида нималарни билишимиз зарур? Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бош мутахассиси Дилором ТУРСУНОВА билан суҳбатлашдик.
– Айтингчи, гриппга қарши вакцинанинг аҳамияти нимада ва эмлаш жараёни қачондан бошланади?
– Куз-қиш фаслида респиратор инфекцияли касалликлар кўп учрайди. Улардан бутун дунёда кенг тарқалгани эса мавсумий грипп ҳисобланади. Грипп – юқумли касалликлар сирасига киргани учун бу мавсумда хавфлилик даражаси ортади. Статистик тадқиқотларга кўра, эмлашдан сўнг касалликка чалиниш хавфи 70-90 фоизга камаяди.
Вакцина марказларида аллақачон гриппга қарши эмлаш ишлари бошлаб юборилган. Аксарият инсонлар бутун дунёга хавф солиб турган коронавирус инфекциясини енгил ўтказиш учун ҳам мавсумий грипп учун эмлатишни ихтиёр этишган. Юртимизда ҳам гриппга қарши эмлатаётганлар йилдан йилга кўпайиб бормоқда.
– Гриппга қарши эмлаш неча ёшдан ва кимларга белгиланади? Ҳомиладор аёллар, чақалоқ ва кекса ёшли инсонлар ҳам бу тиббий хизматдан фойдаланиши мумкинми?
– Вазирлар Маҳкамасининг «Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган аҳоли ўртасида гриппнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами гриппга қарши вакциналар билан бепул, давлат буджети томонидан эмланади. Жумладан, «Мурувват» ва «Саховат» уйларида яшовчилар, меҳрибонлик ва гўдаклар уйларининг тарбияланувчилари бепул эмланади. Аҳолининг бошқа вакиллари эса ўз ҳисобидан, ташкилот ходимлари эса ўша идора маблағларидан хусусий эмлаш марказлари орқали вакцина олишлари мумкин.
Ҳомиладор аёллар, нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар, 60 ёшдан ошган шахслар ва 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар ҳам бемалол мавсумий гриппга қарши эмланиши мумкин.
Умуман олганда, гриппга қарши вакцинасия қилишга қарши кўрсатмалар йўқ, яъни бу эмлаш тури ҳаммага қилиниши мумкин. Аммо шунга қарамай, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиб, организмнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганган ҳолда вакцина олиш лозим.
– Айтишларича, гриппга қарши вакцина пневмониядан ҳам ҳимоя қиларкан…
– Грипп ўз вақтида самарали даволанмаса, организмда асоратлар қолдириши мумкин. Пневмония – гриппнинг энг кучли салбий таъсирларидан бири ҳисобланади. Гриппга қарши эмланганлар бевосита пневмониядан ҳам ҳимояланган бўлади.
Вакцина олганлар гриппга 100 фоиз чалинмайди, деб ҳеч ким кафолат бермайди. Аммо гриппга қарши вакцина йўриқномасида 98 фоиз ҳимоя қилиши кўрсатилган.
– Гриппга қарши вакцинани қаердан олиш мумкин ва қаерда ишлаб чиқарилган вакциналарни танлаган маъқул?
– Вакцина дорихонада сотилмайди. Махсус ташкил қилинган эмлаш марказларига борган ҳолатда эмлашни амалга ошириш мумкин. Юртимизга турли давлатларда ишлаб чиқилган вакциналар олиб келинади. Самарадорлиги энг юқори бўлган вакциналар Нидерландия, Германия, Хитой, Ҳиндистон, Россия Федерацияси томонидан ишлаб чиқарилади. Вакцина қабул қилаётганда ҳар бир фуқаро ўз хоҳишига кўра турли давлатда ишлаб чиқилган вакцинадан бирини танлайди.
– Вакцинадан кейин қанча вақтда организмда гриппга қарши иммунитет пайдо бўлади?
– Ҳамма вакциналарники каби мавсумий гриппга қарши вакцина ҳам организмда 15 кун ичида микробларга қарши иммунитет ишлаб чиқади. Таъсир кучи 1 йилга етади. Эмлашдан олдин шифокор томонидан албатта эмланувчи шахснинг умумий саломатлиги текширилиб, шунга кўра вакцинасия қилиш-қилмаслик белгиланади. Яъни, эмланадиган киши шамоллаш, нафас олиш йўллари яллиғланиши каби касалликлардан тамоман соғлом бўлиши керак. Шунингдек, вакцина таркибидаги компонентларга нисбатан аллергик таъсирчанлик даражаси ҳам текширилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
