Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳиндистонлик шифокорлар томонидан юртимизда бепул тиббий текширувлар ўтказилди

30.07.2019
55 марта ўқилди
Ҳиндистонлик шифокорлар томонидан юртимизда бепул тиббий текширувлар ўтказилди

Юртимизда соғлиқни сақлаш тизимида юқори ва сифатли тиббий хизматни ташкил қилишда Ҳиндистон билан ҳамкорлик кун сайин кенг йўлга қўйилмоқда.

Хусусан куни кеча Тошкент ва Андижон шаҳарларида Ҳиндистондан ташриф буюрган шифокорлар томонидан ўтказилган текин тиббий кўрик, ана шундай хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

– Бир неча йиллардан буён Ўзбекистонга Ҳиндистондан кучли тажрибага эга тиббиёт мутахассислари келиб беморларни тиббий кўрикдан ўтказмоқда, – дейди “Afzal Medical tourism” директори Маҳбуб Афзал. Бу йил ҳам шу анъанага содиқ қолган ҳолда ортопед, кардиолог, травматолог, гепатолог, вертегролог, невропотолог, уролог каби мутахассисликка эга шифокорлар томонидан Тошкент ва Андижон шаҳарларида бепул тиббий кўрик ташкиллаштирилди. Мақсадимиз нафақат Ўзбекистондан беморларни Ҳиндистонга олиб бориб даволаш, балки юртингизда ҳам тиббиётни кенг тарзда ривожлантиришдир. Хусусан,  кейинчалик кичик-кичик жарроҳлик амалиётлари ҳиндистонлик шифокорлар томонидан юртингизда амалга оширилиши кўзланган.

Ҳиндистонлик мутахассислар кейинчалик юртимизда тиббиёт бўйича турли конференциялар, маҳорат дарсларини ўтказишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган. Шу билан бир қаторда ўзбекистонлик шифокорларни 6 ойлик ва 1 йиллик шартнома асосида Ҳиндистонга олиб бориб малака оширишлари борасида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024967
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176