Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Юрт ҳимояси – йигитга шараф

03.07.2014
66 марта ўқилди
Юрт ҳимояси – йигитга шараф

Халқимизда Ватанни, ватанпарварликни улуғловчи мақоллар-у, ривоятлар, афсоналар-у ҳақиқатлар жуда кўп. Ҳар биримиз, болалигимиздан ана шундай эртак, достон ва ривоятларни эшитиб улғаярканмиз, бу жараёнда Тўмарис-у Широқнинг жасорати, Жалолиддин Мангуберди-ю, Соҳибқирон Амир Темурнинг ватанпарварлигини ўзимизда ҳис қиламиз, уларга ўхшашга интиламиз.

Мен ҳам болалигимдан ана шундай туйғулар оғушида улғайдим. Шу сабабли Ватан ҳимоячиси бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. Ҳар гал жаннатмакон Ўзбекистонимиз сарҳадларини ҳушёрлик ва сергаклик билан қўриқлаётган, эгнидаги ҳарбий либоси ўзига ярашган ўтюрак аскарларимизни кўрганимда Ватан ҳимоячиси бўлиш орзуим янада қатъийлашади.

Аслида, ҳарбий бўлиш шарафли, ўта масъулиятли касб ҳисобланади. Негаки, у кишидан чуқур билим, қатъият, мустаҳкам соғлиқ ва ирода, фидойилик ва матонат талаб этади. Шу боис курсант деган номга эга бўлишга чуқур билим ва кўникмага эга бўлганларгина лойиқ кўрилади.

Бу борада мен каби ёшларга қулайлик яратиш, қолаверса, ҳарбийлик касбига болаликдан кўникма ҳосил қилишимиз учун қатор мактабларда ҳарбий спорт синфлари ташкил этилган. Ана шундай таълим муассасаларидан бири Тошкент шаҳри Ҳамза туманидаги 161-умумтаълим мактабидир. Айни пайтда мазкур зиё масканида элликдан ортиқ йигит-қиз ҳарбий касб сир-асрорларини қунт билан ўрганмоқда. Ўзим ҳам ушбу мактабнинг 9-синф (ҳарбийлаштирилган шутрум спорт гуруҳи)да аъло баҳоларга ўқияпман.

Зобит бўлиш осон эмаслигини жуда яхши биламан. Шу сабабдан ҳам спортнинг дзюдо, қўл жанги турлари билан мунтазам равишда шуғулланяпман. Буларнинг ҳаммаси менга келажакда жудаям қўл келади, деб ўйлайман. Албатта, бу ўринда бизга таълим-тарбия бераётган фидойи устоз, мураббий-офицерлар, ўқитувчилар меҳнатини алоҳида тилга олиб ўтишни жоиз деб биламан. Мактабимизда ҳарбий синфларнинг ташкил этилишидан асосий мақсад ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва ҳарбий тайёргарликдан билимларини ошириш, уларда соҳага доир кўникмаларни ҳосил қилишдан иборатдир.

Ўтган йиллар давомида мазкур илм даргоҳини юзлаб ўғлонлар тугатди. Улар таҳсилдан кейин юртимизнинг барча минтақаларида ўз хизмат бурчларини шараф билан ўташаётир. Бугунги ўқувчи курсантларимиз эса мустақил Ўзбекистонимизнинг эртанги ҳимоячиларидир.

Яқинда мактабимизнинг 5-синфида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳарбий қасамёд қабул қилишди. Ушбу тантанали маросимда юртимиз байроғини кўтариб шахдам қадамлар ташлаб олдинги сафда бордим. Шууримни ажиб ҳислар қамраб олди. Мустақил Ўзбекистоннинг қалби қувончга тўла, орзу-истаклари амалга ошаётган бахтиёр фарзанди эканимдан чексиз фахрландим. Қалбимда эса она-Ватанимга бўлган меҳр-муҳаббатим янада жўшди. Ватаним олдида ҳали қарзим кўп. Ана шу қарзни узишнинг бирдан бир йўли офицер бўлиб, юрт тинчлигини ҳимоя қилиш. Келажакда дилимга туккан барча эзгу мақсадларим рўёбга чиқишига ишонаман.

Теглар:#2014/27

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАРМаданият

ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАР

Куни кеча пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди. Маълумки, 25 майдан 2 июнга қадар юртимиз бўйлаб “Бахтли болалик” шиори остид

02.06.2023260
Кино 5 кундаМаданият

Кино 5 кунда

"Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ёш киноижодкорларни янги фильмлар яратишга рағбатлантириш, чет эллик ҳамкасбларни юртимиз анъана ва маданияти билан та

28.09.2021136
Тиббиёт ходимлари фаолияти касаба уюшмалари  ҳимоясидаСаломатлик

Тиббиёт ходимлари фаолияти касаба уюшмалари ҳимоясида

Ўтган йил соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун ҳақиқий синов йили бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Дунё тиббиёт ходимлари меҳнат фаолиятидаги энг мушкул дамларни бошдан кечирди. Пандем

23.04.2021206
Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқдаИқтисод

Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда

«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот

10.08.2021126