Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Кино 5 кунда

28.09.2021
136 марта ўқилди
Кино 5 кунда

"Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ёш киноижодкорларни янги фильмлар яратишга рағбатлантириш, чет эллик ҳамкасбларни юртимиз анъана ва маданияти билан таништириш мақсадида ўтказилаётган “Кино 5 кунда" танловида Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Болгария, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Испания, Қозоғистон, Кения, Қирғизистон, Марокаш, Мексика, Россия, Тожикистон, Украина, Филиппин, Франция, Швейцария, Эстония, Жанубий Корея ва Япония вакиллари иштирок этмоқда.
Ҳакамлар ҳайъати халқаро даражада танилган санъат усталари, рассомлар, олимлар, санъатшунослар ва кино танқидчилар ва соҳа етакчиларидан иборат.

Танловнинг асосий моҳияти – қисқа вақт ичида фильм яратиш лозим. Лойиҳа мавзуси - Буюк Ипак йўли. Танловда 35 ёшгача бўлган ёш режиссёрлар иштирок этади.

Меҳмонлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Навоий, Фарғона, Наманган каби шаҳарлар ва Ипак йўли тарихи билан боғлиқ жойларга ташриф буюрадилар.

"Тошкент халқаро кинофестивали ўзининг аввалги шуҳратини яна қайта тиклайди", – дейди машҳур хориж киноактёри, кинорежиссёр ва продюсер Стивен Сигал.
Танловда энг яхши кинолар яратган ижодкорлар диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланади.
Танлов дастури миллий қисқа метражли фильмларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва ривожлантиришга мўлжалланган.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250