Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЮРАК КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ЛОЙИҲА

27.11.2015
92 марта ўқилди
ЮРАК КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ЛОЙИҲА

Юрак-қон томир касалликларига қарши курашнинг замонавий ва инновацион услубларини ўрганишдан иборат илмий-тадқиқот лойиҳаси ўз ишини бошламоқда. Бу ҳақида Флорида штатининг Орландо шаҳрида бўлиб ўтган Америка кардиологлари ассоциацияси (АКА) конференциясида эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 50 миллион долларга баҳоланмоқда. Бунинг ярмини Америка кардиологлари ассоциацияси, қолган ярмини эса “Google” компанияси молиялаштиради. Ассоциация учун бу илмий-тадқиқот лойи­ҳасига сарфланган энг катта маб­лағ бўлади.

“Ер юзида бошқа ҳар қандай хасталикларга қараганда юрак-қон томир касалликларидан кўпроқ одамлар нобуд бўлади, – дея таъкидлаган “Google Life Sciences” раҳбари Энди Конрад. – Бу муаммони инновациялар ёрдамида ҳал этиш вақти келди. Шу пайтгача юрак касалликларига қарши кураш услубларини такомиллаштириш жуда секинлик билан амалга ошган”.

Эслатиб ўтамиз, “Google Life Sciences” шу йил август ойида корпорациянинг биотиббиёт бўлинмаси асосида ташкил этилган. Компания тиббий-технологик тадқиқотлар ва турли касалликларнинг олдини олишга қаратилган лойиҳалар устида ишлайди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтирадиТиббий сабоқлар

Пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кунига олти километр ёки ўн минг қадам пиёда юриш остеопороз, қандли диабет, гипертония каби хавфли касалликларнинг олдини олишга

02.08.2023348
Юрак хуружи оғриқларсиз келса...Тиббий сабоқлар

Юрак хуружи оғриқларсиз келса...

Статистика маълумотларига кўра, барча ўлим ҳолатларининг 56 фоизи юрак қон-томир касалликлари оқибатида юзага келар экан. Охирги пайтларда юрак хуружи билан вафот этиш ҳолати кўпай

31.10.2023347
Чақалоқ нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?Тиббиёт олами

Чақалоқ нега туғма юрак нуқсони билан дунёга келади?

Шу кунларда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бола давлат томонидан ажратилган 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига юқори технологик операциялар орқали оғир дард

11.05.2023199
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124