Пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кунига олти километр ёки ўн минг қадам пиёда юриш остеопороз, қандли диабет, гипертония каби хавфли касалликларнинг олдини олишга катта ёрдам беради.
– Спорт – организм учун кони фойда. У танани чиниқтириб, иродани тоблайди. Бироқ вақт етишмаслиги боис ҳамма ҳам у билан фаол шуғуллана олмайди. Бундай инсонлар учун эса пиёда юриш энг фойдали машғулотдир.
Албатта, у билан шуғулланиш индивидуал бўлиб, инсон ўзининг жисмоний ҳолатига қараши лозим. Кимдир учун 1000 қадам юриш катта жасорат бўлса, яна кимдир 15 ёки 20 минг метр масофани чарчоқсиз босиб ўтади. Шу боис одам қанча пиёда юргиси келса, шунча юриши ва масофани ҳар куни ўртача 100 қадамдан ошириб бориши зарур.
Бироқ ёш тоифалари учун бу кўрсаткич турлича. Мисол учун, 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар 11 мингдан 15 минг қадамгача, ўсмирлар 12 мингдан 20 минг қадамгача, катталар 5 мингдан 10 минг қадамгача, кексалар эса 3 мингдан 5 минг қадамгача бўлган масофани осон ва қийинчиликсиз босиб ўтишлари мумкин.
Машғулот пайти, айниқса, унинг бошланғич босқичларида нафас олиш ва пульсни назорат қилиш мақсадга мувофиқ. Юриш вақтида пульс сони дақиқасига 100 тадан кам бўлса, тезликни ошириш керак, агар 120 дан ортиқни кўрсатса, секинлашиш даркор. Юқорида айтилганидек, машғулот вақтида пульс сони 100 дан кам бўлса, бундай юришдан ҳеч қандай фойда йўқ. Бунинг сабаби пульс сони 100 дан кам бўлганида моддалар алмашинуви жараёни худди тинч ҳолатдагидек кечади.
Пиёда юриш билан исталган об-ҳаво шароитида ва куннинг хоҳлаган вақтида шуғулланиш мумкин. Уни овқатдан 1,5-2 соат аввал ёки кейин бир хил вақтда бошлаш керак. Ортиқча вазнли инсонлар эса оч қоринга пиёда юриши тавсия этилади.
Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради. Қолаверса, мутхассислар кузатувларига кўра, у билан доимий шуғулланган одамларда ўлим ҳолати эҳтимоли ўзларини ортиқча уринтирмаган кишиларга нисбатан 32 фоизга кам бўлиши аниқланган.
Шунингдек, тўғри пиёда юриш умуртқа поғоналари тўқималарини кислород билан тўйинтиришга, интервертебрал дискларни мустаҳкамлашга катта ёрдам беради. Шу билан бирга, заифлашган асаб толалари ишини рағбатлантиради, юрак хуружи ва инсульт каби оғир касалликлар хавфи икки баравар камаяди.
Бундан ташқари:
– ақлий заифлик;
– депрессия;
– йўғон ичак саратони;
– семизлик;
– қандли диабет;
– бўғим касалликлари;
– овқат ҳазм қилиш муаммолари;
– юрак тезлигини яхшилаш, қон томирлар мустаҳкамлиги учун ҳам пиёда юриш тавсия этилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
