Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ёз остонасида: Яшнободда санитария-эпидемиология назорати қандай олиб борилмоқда?

02.06.2017
58 марта ўқилди
Ёз остонасида: Яшнободда санитария-эпидемиология назорати қандай олиб борилмоқда?

Юртимизда ёзнинг жазирама кунлари бошланди. Бу пайтда деҳқон бозорлари, савдо шохобчалари, умумий овқатланиш ва ишлаб чиқариш корхоналарида санитария, ветеринария, фитосанитария нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, ичимлик суви, атроф-муҳит озодалиги, шунингдек, инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этишда соҳа ходимларидан юксак масъулият талаб этади.

Яшнобод туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари ҳам жорий йилнинг биринчи чорагида бу борада эътиборга молик ишларни амалга оширди.

– Марказда фаолият кўрсатаётган 159 нафар ходимнинг асосий вазифаси 245 минг 370 нафар туман аҳолисини тоза ичимлик суви, сифатли, хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, болалар ва ўсмирлар ўртасида юқумли соматик касалликлар тарқалишини олдини олиш, мавжуд 57 та маҳаллада санитария ҳолатини талаб даражасида бўлиши, шунингдек, йиғиладиган маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилишини назорат қилишдан иборат. Бундан ташқари Тошкент шаҳри ҳудудида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳушёрлик ва огоҳликни ошириш тадбирларида фаол иштирок этишдир, – дейди марказ раҳбари Фурқат Нурматов.

Эътиборлиси олиб борилган ишлар натижасида жорий йил ҳудудда қорин тифи, паратиф, янги А(НIN1) гриппи ва Қрим-Конго геморрагик иситма, қутуриш, дифтерия, менингит, грипп, қизамиқ, қизилча, полиомиелит, грипп ва бруцеллёз "қора оқсоқ" касаллик­лари рўйхатга олинмади. Тумандаги 150 та таълим муассасасида юқумли касалликлар ва эпидемияга қарши профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш ва тўлақонли ўтказиш мақсадида ҳамкорлик суҳбатлари ташкил этилди. Мактаб, мактабгача таълим масканларида, идора ва ташкилотларда рейдлар ўтказилди. Шунинг­дек, 712 та ҳайвонлар қутиришга қарши эмланди.

Даволаш профилактика муассасаларида тиббий ходимларнинг билим ва кўникмалари синовдан ўтказилиб, ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича маҳалла, мактаб, полик­линикаларда давра суҳбатлари ўтказилди. Жойларда санитария, дезинфекция ва эпидемияга қарши кураш қоидаларининг бажарилиши устидан санитария назорати кучайтирилди, овқатланиш объектлари, марказлаштирилган сув таъминоти ва очиқ сув ҳавзалари устидан лаборатория назорати ўтказилди. Жумладан, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар ўтказиш давомида 12 минг 686 нафар аҳоли гельминтоз касаллигига текширилди.

46 та объектда давлат санитария назорати олиб борилиб, 783 та бактериологик, 2 минг 326 та кимёвий таҳлил ўтказилди ва талаб­га жавоб бермаган 24 та объектга 4 миллион 493 минг 250 минг сўм жарима солинди ва 7 та объект­нинг иш фаолияти тўхтатилди. 6 та хўжалик юритувчи субъектлар ва 5 та корхонада аниқланган камчиликлар бўйича 3 миллион 744 минг 375 сўм миқдорида жарима солинди.

Шунингдек, очиқ сув ҳавзаларидан кимёвий ва бактериологик таҳлилга 6 та сув намунаси, атмосфера ҳавосидан кимёвий таҳлилга 459 та синамалар олинди. 30 та талаб­га жавоб бермайдиган ҳолат аниқланиб, улардан 5 миллион 841 минг 225 сўм жарима ундирилди.

Овқатланиш гигиенаси бўлими томонидан 4 та хўжалик юритувчи, 3 та умумий овқатланиш корхонаси ва 1 та савдо омборхонасида режали текширув ўтказилиб, лаборатория таҳлиллари олинди.

Аҳоли ўртасида йод танқислигини олдини олиш мақсадида туз ишлаб чиқариш корхоналарида қадоқланаётган туз маҳсулотларидаги йод миқдорини аниқлаш, ун ишлаб чиқариш корхоналаридан камқонликнинг олдини олиш мақсадида тайёрланаётган ун таркибидаги токсик элемент қолдиғи ва темир моддасига кимёвий таҳлил учун намуналар олиниб, СанҚваМ-0283-10 талабига жавоб бериши аниқланди.

Шунингдек, туман деҳқон бозорларида тозалаш ва зарарсизлантириш ишлари амалга оширилиб, 800 метрли ирригация тармоғи ифлос сув ва чиқиндилардан тозаланди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари билан ноқонуний савдо қилган 7 нафар фуқарога 1 миллион 148 минг 425 сўмлик жарима белгиланди.

54 нафар бозор ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилди.

Марказ томонидан ташкиллаштирилган жами 106 та санитария назорати тадбирлари мобайнида 3 минг 748 та ­кимёвий таҳлилга олинган намуналарнинг 257 таси, бактериологик таҳлилга олинган 4 минг 197 та намуналарнинг 300 тасининг талабга жавоб бермаслиги аниқланиб, 92 та жарима баённомаси тузилди. Жарималар миқдори эса 39 миллион 989 минг 925 сўмни ташкил этиб, ундириш чоралари кўрилди.

Айтиш жоизки, бозорларда сотилаётган гўшт ва сут маҳсулотлари, қандолат, турли озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини текшириш ва назорат қилиш учун бозорлар ҳудудида давлат санитария-эпидемология назорати марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу марказ ходимлари қўлбола озиқ-овқат маҳсулотларининг ноқонуний равишда сотилиши ва юртдош­ларимизни санитария-гигиена қоида ва талабларига амал қилмаган ҳолда тайёрланган сифатсиз маҳсулотлардан заҳарланишининг олдини олишни назорат қилиб боришмоқда.

Теглар:#2017/22

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
“Қувноқлар ва зукколар”: ким ғолиб?Иқтисод

“Қувноқлар ва зукколар”: ким ғолиб?

Сингапурнинг Тошкентдаги Технология-менежмент ва коммуникациялар (ТМС) институтида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг факультетлараро босқичи бўлиб ўтди. Унда “Иқтисод” ва “

16.11.2023975
Липомани олиб ташлаш керакми?Иқтисод

Липомани олиб ташлаш керакми?

Липома – яхши сифатли ўсма, ёғ тўқималаридан тузилган бўлиб, асосан терида, кам ҳолатларда эса сут бези, бош ва орқа мия­да ҳам ҳосил бўлади. Ўсма секин асталик билан ўсади ва мали

11.11.2022908
Ҳамкорлик истиқболлариИқтисод

Ҳамкорлик истиқболлари

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан унинг тизим ташкилотлари ҳисобланган Ўзбекистон Миллий метрология институти, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати

05.01.2022138
Бодомсимон без (ангина) қандай ҳолларда олиб ташланади?Тиббий сабоқлар

Бодомсимон без (ангина) қандай ҳолларда олиб ташланади?

Инфекцион касалликлар орасида кенг тарқалганларидан бири бодомсимон безлар яллиғланишидир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу хасталик ўз вақтида даволанмаса, кўпинча жиддий асор

13.03.2024295