Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бодомсимон без (ангина) қандай ҳолларда олиб ташланади?

13.03.2024
295 марта ўқилди
Бодомсимон без (ангина) қандай ҳолларда олиб ташланади?

Инфекцион касалликлар орасида кенг тарқалганларидан бири бодомсимон безлар яллиғланишидир.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу хасталик ўз вақтида даволанмаса, кўпинча жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Бироқ консерватив даволаш усуллари доим ҳам ижобий самара берадими? Агар бундай бўлмаса-чи?!

Айтиш лозимки, бодомсимон безлар яллиғланиши юқумли касаллик бўлиб, уни оғиз бўшлиғи ёки ташқи муҳитдан тушган турли микроблар чақириши мумкин. Булар:

– вируслар;
– бактериал инфекциялар.


Кучли томоқ оғриғи, қуриши, юқори тана ҳарорати хасталик белгиларидир.
Бодомсимон безлар яллиғланиши асоратлари билан хавфли ҳисобланади. Унга ўз вақтида эътибор бермаслик жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Яқин йилларгача ангинадан фақат уни олиб ташлаш орқалигина қутилиш мумкин, деб ҳисобланарди. Бироқ бугунга келиб консерватив даволаш усуллари орқали ҳам бу касалликдан халос бўлиш мумкин. Бироқ хасталик сурункали тусга кирса, яъни:

– кучли йиринглаш, оғриқ, юқори иситма кузатилса;
– ҳар 3-6 ҳафтада, йилига 7 мартадан кўп қайталанса;
– йирингли жараёнлар ривожланса;
– безлар катталашиб, нафас олиш қийинлашса;
– консерватив даво самара бермаса;
– юрак, буйрак ва бўғимларда асоратлар кузатилса, ангинани жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш тавсия этилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Кўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!Тиббий сабоқлар

Кўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!

Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларид

01.11.20241037
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592