Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Хотирани мустаҳкамловчи машқлар

09.08.2017
94 марта ўқилди
Хотирани мустаҳкамловчи машқлар

Кўпчилик ота-оналар фарзандининг хотираси кучли эмаслигидан нолийди. Келажакда боланинг ақл-идрокли бўлиб камол топишида эса ўткир зеҳнли бўлиш муҳим аҳамиятга эга.

Бола хотираси мустаҳкам бўлиши учун ота-она фарзанди билан ҳар куни маълум вақт давомида шуғулланиши лозим. Кичкинтойнинг зеҳни турли машқ ва ўйинлар орқали ривожланиб боради. Яна шуниси аҳамиятлики, унинг овқатланиши, кун тартиби ҳам бунга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.

Хотира билан боғлиқ ҳамма хусусиятлар бола туғилиб, нутқи ривож топганидан бошлаб, то ўсмирлик (12-14 ёшлар) даврига қадар яхши ривожланади. Айниқса, зеҳннинг қай даражада мустаҳкам эканлиги бола мактабга бориш пайтида билинади. Табиийки, эслаб қолиш қобилияти яхши ривожланган ўқувчи дарсларни бошқаларга қараганда тез ўзлаштиради.

Ушбу мақоламиз орқали мактаб ёшидаги болалар учун хотирани мустаҳкамлашга кўмаклашувчи машқлар билан таништирамиз.

“Расмлар”

Фарзандингизга бирор бир расмни кўрсатиб, унда нима тасвирланганини чизиб беришини сўранг. Шунингдек, ундан расм ҳақидаги фикрларини кўпроқ гапириб беришини илтимос қилинг.

“10 та фарқни топ”

Суратга қараб ўйналадиган “10 та фарқни топ” машқи хотирани мустаҳкамловчи асосий ўйинлардан биридир. Бунинг учун болага ярим дақиқа суратни томоша қилишига қўйиб беринг. Сўнгра иккинчи суратни кўрсатинг. У расмлар ўртасидаги тафовутни хотирасига суянган ҳолда аниқлай бошлайди.

“Ҳайвонот боғини эсла”

Фарзандингизга бир нечта юмшоқ ўйинчоқлар (мактаб ёшидаги болалар учун ўйинчоқлар сони 7 тадан ошмагани маъқул) беринг. Уларни бир қаторга териб, болага ярим дақиқа вақт ажратинг. У ўйинчоқлар ўрнини эслаб қолсин. Сўнг орқасига ўгирилиб туришини айтиб, ўйинчоқлар жойини алмаштиринг. Кейин эса боладан дастлаб улар қандай жойлашгани ҳақида сўранг. Бу ўйин орқали нафақат эслаб қолиш, балки диққатни жамлаш қобилияти ҳам яхшиланади.

“Тасвирлаб бериш”

Фарзандингиз билан ҳайвонот боғини сайр қилиб, уйга келганингизда у ердаги қизиқарли воқеа ёки чиройли объект ҳақида сўранг. Уларни кенгроқ тасвирлаши учун саволлар беринг.

“Рақс тўгараги”

Қувноқ мусиқа ёрдамида фарзандингизга бирор бир рақс ҳаракатини ўргатинг. Бу ўйин боланинг ҳаракат хотирасини ривожланишига кўмак беради. У рақсни такрорлаш орқали зеҳнида ҳаракат кетма-кетлиги сақланади.

Кўриб, эшитиб, эслаб қолиш

Фарзандингизга бирор ҳайвонни тасвирлаб беринг. Сўнг эшитганлари ҳақида сўзлаб беришини сўранг. Бу машқ у учун бироз қийинчилик туғдирса, ҳайвонлар расмини кўрсатиб, уларнинг товуши, ҳаракатлари тўғрисида маълумот беринг. Болажонингиздан сўзлаганларингиз ҳақида сўраб олишни унутманг.

Диққатни жамлашга кўмаклашувчи машқлар

Болага қоғоз билан қалам беринг. Бирор бир расмни ярим дақиқа давомида кўрсатинг ва уни қоғозга тасвирлаб беришини сўранг. Бошланишида ундан оддий шакл (масалан квадрат)ни қора қаламда (бўямасдан) чизиб беришини сўранг. Кейинчалик бироз мураккаб бўлган суратлар (масалан, табиат тасвири)ни турли рангли қаламлар билан тасвирлашни сўранг. Бу ўйин диққатни жамлашга кўмак беради.

Болажон кун тартиби

Даставвал болага тўғри кун тартиби белгилаш керак. Бунда спорт муҳим ўрин тутади. Турли жисмоний машқлар унинг мияси ривожланиши ва хотирасининг мустаҳкамланиши учун алоҳида аҳамиятга эга. Уйқу давомийлиги (мактаб ёшидаги болалар учун кундалик 9 соат)га ҳам эътибор беринг. Кун давомида 5 маҳал овқатланиш жараёнини ташкил этиш, мия таранглигининг ривожланишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Бўтқалар, сут ва сут маҳсулотлари, ёнғоқ, ёғли балиқ, дуккакли маҳсулотлар, мевалар ва сабзавотлар болажон рационидан муҳим ўрин эгаллаши лозим.

Теглар:#2017/32

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Иш жараёнида тик турган ҳолда ишловчи касб эгалари учун машқларТиббий сабоқлар

Иш жараёнида тик турган ҳолда ишловчи касб эгалари учун машқлар

Барча машқлар стулда ўтирган ҳолда бажарилади, фақатгина 4-машқдан ташқари. Стулда ўтириб, оёқлар товонини полга теккизган ҳолда, чўзамиз, чап қўлимизни бош орқасига кўтарамиз ва ч

27.05.2021165
Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?Спорт

Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кам ҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақа

26.01.2024243
Иш жараёнида кўп жисмоний куч талаб этиладиган касб эгалари учун машқларТиббий сабоқлар

Иш жараёнида кўп жисмоний куч талаб этиладиган касб эгалари учун машқлар

Турган жойида, қўллар белда, тирсаклар орқага, гавдани кўтарган ҳолда, оёқлар учида туриб, чуқур нафас олинади, тирсак­лар олдинга, оёқлар тўлиқ ерга қўйилади нафас чиқарилади (4 м

15.02.202195
Иш жараёнида ўрта жисмоний куч талаб этиладиган касб эгалари учун машқларТиббий сабоқлар

Иш жараёнида ўрта жисмоний куч талаб этиладиган касб эгалари учун машқлар

Турган жойида, оёқлар бирга; қўлларни тепага кўтариб, оёқлар учида туриб, чуқур нафас олинади; қўлларни пастга тушириб, олдинги ҳолатга қайтиб нафас чиқарилади; Оёқлар елка кенглид

15.02.202191