Бугун мамлакатимизда малакали ва юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатишнинг яхлит тизими шакллантирилди. Қолаверса, соҳа ходимларининг ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, уларнинг самарали фаолият юритишлари учун етарли шароитларни яратиш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Президентимиз ҳар йили Истиқлол байрами арафасида соҳа ходимлари меҳнатини юксак қадрлаб, уларга ҳурмат-эътибор кўрсатаётгани шифокорларни ўз касбига янада масъулият билан ёндашишга ундамоқда.
Куни кеча Юртбошимиз томонидан II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланганимда буни янада теранроқ ҳис этдим. Шуни алоҳида таъкидлашим керакки, бу ютуқ мен билан 16 йилдан бери Наманган шаҳар 1-сонли шифохонасида елкама-елка фаолият юритаётган 300 нафардан ортиқ ходимларнинг ҳам мувафақиятидир. Улар 265 ўринга мўлжалланган шифохонада, йил давомида 10 мингга яқин беморга кечани кеча, кундузни кундуз демай, тиним билмай хизмат қилиб келмоқда. Муассасадаги соғлом муҳит эришилажак ютуқларнинг бардавом бўлишида муҳим аҳамият касб этаётир. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганидек, тиббиёт ходимлари саломатлигимиз посбонларидир. Уларга халқ ишониши, улар эса халқни ишонтира олиши керак. Бугунги кун шифокорининг шиори ҳам, ўз олдига қўйган мақсади ҳам айнан халқ ишончи ва аҳоли розилиги бўлмоғи лозим.
Камтарона меҳнатларинг қадрланса, элда ҳурмат-эътибор топса, инсонда янги куч-шижоат пайдо бўлиб, эл-юртга, жамиятга янада кўпроқ наф келтиргиси келаверар экан. Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон ва унинг манфаатларига хизмат қилаётганини ўз фаолиятим мисолида кузатиб бормоқдаман.
Сени эъзозлайдиган, меҳнатингни қадрлайдиган, ҳурмат-эҳтиром кўрсатадиган юртда яшашнинг ўзи улкан бахт. Мустақиллик шарофати билан меҳнатимиз қадр топаётгани, эътироф этилаётгани давлатимиз раҳбарининг эл-юрт манфаати, унинг фаровонлиги йўлида узоқни кўзлаб амалга ошираётган оқилона сиёсати самарасидир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларУстувор вазифалар – амалда
Миллий матбуот марказида Олмалик кон-металлургия комбинати (ОКМК) 2023 йилдаги фаолияти якунлари ва 2024 йилдаги устувор вазифалар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда комби
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
СаломатликОна сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?
Пойтахтимизда сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташаббуси билан “Она сути билан озиқлантириш бўйича ахборот бериш салоҳиятини кучайтириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Қор
