Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида 6-12 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган VII – Тошкент халқаро биенналеси очилди. Унда 32 давлатдан ташриф буюрган 200 дан ортиқ етук фоторассомлар ўз асарлари билан иштирок этишмоқда. Меҳмонлар дастлаб Мустақиллик майдонидаги ҳурриятимиз, истиқболимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гуллар қўйди. Истиқлол йилларида пойтахтимизда бунёд этилган иншоотларни кўздан кечирди.
"Ўхшашлик. Тасаввур ва борлиқ" шиори остида ўтказилаётган мазкур халқаро фотобиенналедан кўзланган мақсад истиқлол йилларида Ватанимизда барча жабҳаларда қўлга киритилган улкан ютуқ ва марралар, тинчлик ва осойишталик, ҳамдўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги эзгу интилишлар самараларини кенг намойиш этишдан иборатдир.
Марказий кўргазмалар залида ижодий ишлари намойиш этилаётган иштирокчиларнинг аксарияти ўз суратларини компьютерда атайлаб қайта ишлашдан воз кечиб, ҳужжатли фотографияни бадиий ва ғоявий қийматини ўзаро боғлаб маҳоратларини кўрсата олган. Масалан, Анна Тишенконинг Калининград суратларида янгича услуб ва ўзгача ёндашув акс этиб туради. Бундан ташқари, Владимир Дубровскийнинг Қозоғистон чўлларидаги оддий халқ орасида олган фотолари, шунингдек, Диана Миндубаеванинг Тошкентнинг концептуал шаҳар манзаралари ажойиб таассуротлар уйғотади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
СпортМарафон: халқаро мусобақа якунига етди
V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон
МаданиятКино 5 кунда
"Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ёш киноижодкорларни янги фильмлар яратишга рағбатлантириш, чет эллик ҳамкасбларни юртимиз анъана ва маданияти билан та
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
