“Вақф” хайрия жамоат фондига қанча маблағ келиб тушгани маълум қилинди

“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати хабарига кўра, Фонд ҳисобига 25 майдан 5 июнь санасигача бўлган муддатда 18 049 841 (ўн саккиз миллион қирқ тўққиз минг саккиз юз қирқ бир минг) сўм келиб тушди. Шундан:
Хайрия учун: 1 870 997 сўм;
Закот, ушр, фитр ва фидя учун: 15 594 914 сўм;
Вақф учун: 583 930 сўм келган.
Фонд Payme, Click MBank тўлов тизимларига улангандан кейин келиб тушаётган маблағлар аввалги кунларга нисбатан ўсган.
Бугундан эътиборан ҳар куни куннинг сўнгида “Вақф” хайрия жамоат фондига келиб тушган маблағлар ҳақида ҳисобот бериб борилади.
Қайд этиш керак, ҳозирги вақтда фондга маблағ ўтказиш учун пойтахтимиздаги 12 та масжид ва Зангиота мажмуасига инфокиоскалар ўрнатилган бўлиб, тўлов тизимлари ва банклардан ўтказилгани каби инфокиоскалар орқали тўлов қилинганда воситачи ўртасида комиссия олинмайди. Яъни, закот қилган кишининг закоти шариатда кўрсатилган ўрнига боргунга қадар бир сўм ҳам камаймайди.
Эслатиб ўтамиз, “Вақф” хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.
“Вақф” хайрия жамоат фондига пул ўтказиш усуллари:
– Банк ҳисоб рақамлари:
АТИБ “Ипотека-банк” Юнусобод филиали;
МФО: 00837;
СТИР: 207276595;
ҳ/р: 20212000000881753002 “Хайрия”;
ҳ/р: 20212000100881753003 “Закот, фитр, ушр, фидя”;
ҳ/р: 20212000300881753004 “Вақф”
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
СаломатликОна сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?
Пойтахтимизда сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташаббуси билан “Она сути билан озиқлантириш бўйича ахборот бериш салоҳиятини кучайтириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Қор
СаломатликУйқу гормони қанчалик муҳим?
Мелатонин – тўлиқ кечки уйқуда ишлаб чиқариладиган гормондир. Мелатониннинг синтези ёруғлиқ даражасига боғлиқдир: нур унинг ишлаб чиқарилишини камайтиради, қоронғулик эса – кўпайти
ТабобатДори воситаларини қабул қилиш вақти қанчалик муҳим?
Дори препаратлари таъсир этиш хусусиятига кўра турли вақтларда ичилади. Бу ҳақда йўриқномада аниқ кўрсатма берилади. Масалан: – таомланаётганда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи
