Бу дунёда ҳар бир инсон орзу билан яшайди. Мен рассомлик касбини пухта эгаллаб келажакда ёшларга билим беришни ният қилганман. Юртимизда ёшларнинг ақл-салоҳияти, қобилияти ва иқтидорини рўёбга чиқариш, уларнинг том маънода баркамол инсонлар бўлиб вояга етишиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Демак, аниқ мақсадларга қаратилган ниятимизни амалга ошириш учун ўқиш, изланиш, меҳнат қилишимиз керак.
Болалигимдан расм чизишга, қоғозлардан ҳар хил геометрик шакллар ясаш, рўмолчаларга чиройли кашталар тўқиш, қўғирчоғимга митти кўйлакчалар тикишга қизиқардим. Дарс тайёрлайдиган хонамга кириб ўзим севган машғулотларимга шўнғиб кецам, вақт алламаҳал бўлганини ҳам сезмасдим. Эсимда илк бор расм чизишга қизиқишимни сезган дадам менга рангли қаламлар олиб берганида болаларча қувонганимдан сакраб бўйнидан қучганман. Ота-онам мендаги бу қизиқишни кўриб пойтахтимиздаги “Болалар ижодиёти уйи”нинг рассомчилик тўгарагига ўқишга беришди. Беш йил ана шу тўгаракда устозларимдан рассомчилик сирларини ўргандим.
Асосан юртимиз табиати унинг гўзал ва бетакрор манзараларини, натюрморт суратлар чизишни ёқтираман.
2005-йилда мактабни тамомлаб, А.Хўжаев номидаги Дизайн касб-ҳунар коллежига ўқишга кириб дизайнерлик соҳасини устозларимдан ўргандим ва бу борадаги билимларимни чуқурроқ эгаллаш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Рассомчилик ва дизайн институтига ўқишга кирдим. Институтдаги устозларим Елена Коралковадан декоратив-безак натюрморт рангтасвир, қалам тасвирларни ўргандим. Рихсивой Аюповдан эса реклама ва амалий графика, плакатларни реклама қилиш, бўрттирилган макет ясашни ўргандим. Талабалик давримиз таассуротларга бой бўлди. Айниқса, қадимий Бухоро шаҳридаги тарихий ёдгорликлар, хусусан, Баҳоуддин Нақшбандий зиёратгоҳига қилган саёҳатимиз давомида қадимий нақш чизиш сирларини ўргандик. Турли мавзуларда расмлар чизиб амалиёт ўтадик.
“Санвикт” болалар илмий тадқиқот марказида ҳар йили гуруҳимиз билан бориб “Маҳорат дарслари” ўтказамиз. Кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда имконияти чекланган болалар орасидан иқтидорли болажонлар чизган расмларни кўриб қувонамиз. Улар билан биргаликда пластилиндан, матолардан юмшоқ ўйинчоқлар, рангли қоғозлардан машина, самолёт ва турли ўйинчоқлар ясаймиз, уларга қувонч улашамиз. Болаларнинг кўзидаги қувончдан дилимиз яйрайди.
Ўқишни тугатиб, 2012-йилда Тошкент давлат Техника университетининг дизайн факултетига ўқишга кирдим. Ҳозир 1-босқич магистриман. Назарияни амалиёт билан боғлаш мақсадида шаҳар “Болалар ижодиёти уйи”да “Бошланғич техник моделлаш” тўгарагида бошланғич синф ўқувчиларига дарс бераман.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликСоғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидаси
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунё аҳолисининг 60 фоизга яқини етарли даражада жисмоний фаолият билан шуғулланмайди. Оқибатда юрак-қон томир тизими хас
Тиббий сабоқларГовмижжа пайдо бўлишининг асосий сабаби бу...
Бу хасталик кўпчилик учун кутилмаганда бошлангандек таассурот уйғотади. Қолаверса, аксарият беморлар унинг келиб чиқиш сабабларидан ҳам яхши хабардор эмас. Чунки бу дард безовталик
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
