Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Говмижжа пайдо бўлишининг асосий сабаби бу...

04.05.2023
220 марта ўқилди
Говмижжа пайдо бўлишининг асосий сабаби бу...

Бу хасталик кўпчилик учун кутилмаганда бошлангандек таассурот уйғотади. Қолаверса, аксарият беморлар унинг келиб чиқиш сабабларидан ҳам яхши хабардор эмас. Чунки бу дард безовталик ва маълум оғриқларни келтириб чиқарса-да, аломатлар йўқолгач, тезда унутилади. Аммо…

Бу офтальмологияда энг кенг тарқалган касаллик ҳисобланади. У халқ орасида говмижжа, ниналоғич деган номлар билан ҳам маълум. Хасталик қовоқ четидаги ёғ безлари ёки киприк тук пиёзчасининг яллиғланиши билан кечади. Бунда қовоқ териси ва шиллиқ қавати шишади. Дастлаб дард ўчоғи кўзга бирон нарса тушганга ўхшаб санчиб оғрийди, қизаради, қовоқ шишади. 3-4 кундан кейин эса гов­мижжа учи сарғайиб йиринг боғлайди. Ёрилганда, йиринг ва некрозланган тўқима бўлакчалари ажралиб чиқади.


Говмижжа узоқ давом этган оғир, юқумли касалликлар, организмнинг ҳимоя функцияси сусайиши, дармонсизлик, моддалар алмашинуви бузилиши, авитаминоз, камқонлик, қандли диабет каби омиллар оқибатида юзага келади.
Қолаверса, гипотермия, гигиена қоидаларига риоя этмаслик, конъюнктивит, кўз қовоқлари шикастланиши, аллергия ҳам касалликни келтириб чиқариши мумкин.


Таҳлилларга кўра, ҳар 10 ҳолатдан 9 тасида кўзда ниналоғич пайдо бўлишининг сабаби стафилококк инфекция­сидир. Улар тери, соч, бурун, ичак, томоқда яшайди.
Бактериялар узоқ вақт давомида ўзини намоён қилмаслиги мумкин, аммо маълум шароитлар, масалан, организм­нинг умумий толиқиши, кўз касаллик­лари ва бошқаларда киприкнинг соч соҳасига ёки ёғ безига кириб, яллиғланишга олиб келади.
ЖССТ маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг тахминан 20 фоизи организмида ушбу инфекция учрайди.

Говмижжани сиқиб, йирингини чиқариш асло мумкин эмас. Бундай ҳолатда инфекция атрофдаги тўқима қон томирларига тушиб, кўз флегмониясига сабаб бўлиши, кўз вена томири тиқилиб қолиши кузатилади. Инфекция қон оқими билан мияга тарқалиши ва менингит, сепсис каби оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.


Касалликни даволаш усуллари унинг босқичига қараб фарқланади. Дастлаб яллиғланиш ва бактерияга қарши муолажалар буюрилса, кейинги босқичларда, капсула очилгандан кейин қайта касалланишнинг олдини олиш учун антисептик даво чоралари қўлланилади.

Говмижжага чалинмаслик учун гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, организм қуввати сусайишига сабаб бўладиган касалликларни ўз вақтида даволаш, зарарли одатларга ружу қўймаслик керак. Шунингдек, говмижжа чиққан заҳоти шифокорга мурожаат этиш лозим.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330