Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Умрга татигулик ҳаёт сабоғи

21.04.2015
54 марта ўқилди
Умрга татигулик ҳаёт сабоғи

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 12-”Меҳрибонлик” уйи бошимни силагувчи меҳрибонларим, умримга мазмун бахшида эта олган масканга айланган. Мен шу ерда улғайдим, билим олдим. Ёдимда, устозларим, тарбиячи опаларим билан кўп бора дилдан суҳбатлашиб, уларнинг қимматли насиҳат ва фикрларини олардим.

Ўз мақсади йўлида қатъиятли бўлиш, ҳаётда ўз ўрнини топиш учун тинимсиз ҳаракат қилиш лозимлигини улардан ўргандим. Устозларим ҳар қандай вазиятда ҳам биз учун қайғуриб, ҳар биримизнинг қизиқишларимиздан келиб чиққан ҳолда маълум йўналишларга йўналтиришди. Бу йўлда ҳеч қачон ўз маслаҳатлари ва ўгитларини аяшмади. Тикиш-бичиш, пазандачилик, тўқувчилик, бир сўз билан айтганда, қиз бола учун зарур бўлган барча ҳаётий кўникмаларни шу даргоҳда ўргандим. “Меҳрибонлик” уйидан учирма бўлганимизга кўп вақт ўтган бўлсада ҳали ҳам тарбиячи опаларим билан тез-тез фикр алмашиб турамиз. 2003-йилда навбатдаги таълим босқичига жалб этилганимизда мен Термиз шаҳридаги тиббиёт коллежида ўқишни давом эттиришга аҳд қилдим. Бу танловимда она бўлиб менга ғамхўрлик қилган устозларимнинг маслаҳатлари қўл келди. 2007-йилда эса Термиз давлат университетининг иқтисодиёт факултетига ўқишга кирдим ва олий ўқув юртини муваффақиятли тамомладим. Соҳам иқтисодчи бўлгани билан мен аёл учун керак бўлган энг муҳим ҳаётий сабоқни шу гўшадан олдим. Вақти келиб қизалоғим Дурдонахон улғайганида бу ўгитларни унга ҳам ўргатиб бораман.

Теглар:#2015/14

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Инсон ҳаётига таҳдид соладиган хасталикТиббий сабоқлар

Инсон ҳаётига таҳдид соладиган хасталик

Она ва бола саломатлиги соғлом жамиятни яратишда муҳим ўрин тутади. Бу, аввало, оиланинг мустаҳкам бўлиши ва она-боланинг саломатлиги билан боғлиқдир. Афсуски, ҳозирги пайтда, ҳаёт

04.12.2023285
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783
Она сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?Саломатлик

Она сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?

Пойтахтимизда сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташаббуси билан “Она сути билан озиқлантириш бўйича ахборот бериш салоҳиятини кучайтириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Қор

26.07.2024327
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241178