
Тупроқ ҳамиша тирик ва уйғоқдир. Тупроқшунос олим шундай ўйлар билан олис-олисларга тикилади. Кўз ўнгидан Сурхондарё осмони, унинг бепоён адирлари кетмайди, тупроғи оташида соғинч ҳиссини туяди. Тошкент давлат аграр университети “Агрокимё ва тупроқшунослик” кафедраси профессори Хушвақт Намозов шу кенгликлар, олтин Сурхон фарзанди...
Катта оиланинг тўнғич фарзанди, юрт корига яраш мақсадида ота-онасининг дуоларини олиб, Тошкентга йўл олди. Бўлажак олим ўз олдига тупроқ илмини ўзлаштиришдек улкан мақсадни қўйди. Номзодлик диссертациясини ёқлаш асносида “Жиззах чўли мелиоратив шароитлари ва уларни суғориш таъсирида ўзгариши” мавзусини чуқур ўрганди. Кўп ўтмай кафедра доценти этиб тайинланди.
– Аслида меҳнат фаолиятимни Украинанинг Одесса вилоятидаги “Правда” хўжалигида агрономликдан бошлаганман. Сўнг ЎзФА Агрокимё ва тупроқшунослик институти аспиранти, Тошкент давлат аграр университети ассисенти, 1997 йилдан кафедра доценти, жорий йилдан бошлаб эса профессор сифатида иш фаолиятимни олиб бормоқдаман. Фанларга оид маърузаларим, лаборатория машғулотлари, янги педагогик технологиялар ва мультимедия асосидаги дарслар ҳар бир талабада тупроқ илмини ўзлаштиришга янада қизиқиш уйғотади. Тупроқ сўзининг маъноси теран, кўп қиррали, беқиёс. У – онамиз, Ватанимиз ва борлиғимиз.
Олим бор имкониятини Ўзбекистон тупроқларини ўрганишга қаратди: У 9 та дарслик, 3 та монография, 16 та ўқув қўлланма, 400 га яқин илмий изланишлар муаллифи ҳамдир.
Ҳар бир рақам ортида йиллар заҳмати, бедор тунлар ва қувончли кунлар завқи яшайди. Тупроқ ҳиди кетмас олим қўллари ва қалбидаги ерга бўлган улкан муҳаббат бу.
– Шогирдларимга ерни эшитинг, тилини тушунинг, деб уқтираман. Мен тупроқ илмидан қадимийроқ илм кўрмадим. Уни дунё яралганидан то бизнинг давримизгача, биздан кейин ҳам олимлар ўрганишади.
Хушвақт Намозов – дунё кўрган олим. Ҳиндистон, Хитой, Миср Араб Республикаси, Нидерландия каби мамлакатларнинг нуфузли илм даргоҳларида дунё тупроқшунослигига оид сир-асрорларни чуқур ўрганди. Ҳозирда “Ўзбекистон тоғли қуруқ субтропик тупроқлари ва улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш” мавзусида изланмоқда.
Дунё мамлакатларида эътироф этилган, ЮНЕСКОнинг “ХХI аср фуқароси” мақомига эга олим айни пайтда 20 нафар магистр ва 3 нафар аспирантнинг қадрли устози, илмий раҳбаридир. У олий таълим тизими танловларида муваффаққиятли қатнашди. “Энг яхши педагог”, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог” танловларининг ғолиби бўлди. Ҳозирда у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари бўйича қўмита эксперт гуруҳи аъзоси, Турон Фанлар академияси ҳақиқий аъзоси, Россия халқ фанлар академияси академиги ҳисобланади.
Устоз олим доимо илм, китоб ва тупроқ, дея яшайди. Улар ҳамиша тирик ва уйғоқ, деб санайди. Тупроқдан борлиқ ҳавоси келади. Бу ҳаво инсонга жон, табиатга тириклик, коинотга гўзаллик бағишлайди. Она тупроқ ўйи ва илмдан бахт топган олимга келгуси йўллари бундан-да шарафли ва мунаввар бўлишини тилаймиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
Тиббий сабоқларКимга қанча йод зарур?
Океан ва денгизлардан узоқлик, кескин континентал иқлим шароити халқимиз саломатлигига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Айрим касалликлар борки, улар юртимизда сурункали тус олг
Тиббий сабоқларЧақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?
Янги туғилган боланинг суяги мўрт бўлади. Озгина эҳтиётсизлик ҳам унда тузатиб бўлмас асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, жазирама кунларда чақалоқнинг бош соҳаси жиддий эъти
