Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Чақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?

08.09.2023
155 марта ўқилди
Чақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?

Янги туғилган боланинг суяги мўрт бўлади. Озгина эҳтиётсизлик ҳам унда тузатиб бўлмас асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, жазирама кунларда чақалоқнинг бош соҳаси жиддий эътибор талаб қилади.

Янги туғилган гўдакнинг бош чаноғи бир неча ўзаро бирикмаган суяклардан иборат бўлади. Ушбу суяклар орасида юмшоқ жойлар, яъни лиқилдоқлар борлигини сезиш мумкин.
Улар бола туғилиши ва ташқи муҳитга мослашишида муҳим ўринга эга.
Биринчидан, бош лиқилдоқлари туғруқ жараёнини осонлаштириб, боланинг қўшимча хавфсизлигини таъминлайди.

Туғруқдан сўнг вақт ўтиб боланинг боши асл шаклига қайтади.
Иккинчидан, лиқилдоқлар табиий амортизатор бўлиб хизмат қилади. Боланинг бошига бирор нарса тегиб кетса, у зарб кучини камайтиради.

Чақалоқларда катталардан фарқли ўлароқ тана ҳарорати мувозанатини сақлаш тизими ҳали яхши ривожланмаган бўлади. Лиқилдоқлар эса бу тизим вазифаларининг бир қисмини ўз зиммасига олади.
Бундан ташқари, гўдакнинг тана ҳарорати кўтарилганда лиқилдоқнинг юпқа мембранаси мияни табиий ҳолатда совутади.
Бола чинқириб йиғлаганда лиқилдоқ сал шишади.
Ичига ботган лиқилдоқ эса одатда организм сувсизланганидан дарак беради. Бу ҳолат кучли ич кетиши ёки қусиш оқибатида юзага келади. Бундай ҳолатда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Ота-оналар болада лиқилдоқнинг битишига алоҳида аҳамият беришлари лозим. Бунда гўдакнинг ёшига мувофиқ тана оғирлиги ва бошининг умумий айланаси ҳам ҳисобга олиниши муҳим. Лиқилдоқнинг битиш муддати 3 ойдан 24 ойгача, баъзан ундан ортиқ вақтгача ўзгариб туради.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330
Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?Тиббий сабоқлар

Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад

13.12.20241251
Кўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!Тиббий сабоқлар

Кўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!

Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларид

01.11.20241037
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726