Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тиббий саводхонлик “алифбо”си қўл ювишдан бошланади

10.04.2017
74 марта ўқилди
Тиббий саводхонлик “алифбо”си қўл ювишдан бошланади

Оилада тарбиянинг энг муҳим жиҳатларидан бири бу фарзандингизнинг болалигидан гигиеник малакаларини мустаҳкамлаш ва шу одатларни шакллантириш ҳисобланади.

Kўзимизга тоза кўринган қўлда ҳам касаллик қўзғатувчи кўпгина микроблар бўлади. Улар турли хил юқумли меъда-ичак тизими хасталиклари ҳамда гижжа касаллигининг ривожланишига сабаб бўлади. Шунинг учун, албатта, болаларда кўчадан уйга киргач, уй ҳайвонлари билан ўйнаганда, ҳожатхонадан чиққач, овқатланишдан олдин ва кейин қўлларини албатта совунлаб ювиш одатини оилада болаликдан шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Катталар эса ҳар гал пул санаганларидан сўнг қўлларини совунлаб ювишлари зарур.

Кўпинча бармоқларнинг юза қисми оралари ва тирноқлар атрофи чала ювилади. Чала ювилган қўл саломатликни сақлаш кафолатини бера олмайди. Ифлос қўл-юқумли касалликлар манбаи ҳисобланади.

Қўлларни ювиш малакасини икки ёш бўлган болалар эгаллай оладилар. Уларни тозалаб ювиш учун енглар шимирилади. Агар катта одамнинг тақинчоғи бўлса, у ечилади. Қўллар совунланади. Улар бир-бирига ишқаланади. Бармоқлар ораси ва тирноқлар ҳам ишқалаб ювилади. Кейин қўл панжалари совун кетгунча яхшилаб чайилади. Сўнгра шахсий тоза сочиққа артилади.

Болага қўлларини секин-аста, кийими ва атрофга сачратмасдан ювишга одатлантиринг. Унинг ҳар бир ҳаракати тўғри бажарилишини назорат қилинг.

Гигиеник малакани тўғри шакллантириш ва уни мустаҳкамлаш учун фарзандингизни такрор ва такрор машқ қилдириш зарур.

Кичкинтойга бирор ҳаракатни ўргатаётганда унинг ёши ва ривожланиш даражасини ҳисобга олинг. Ширинтойга у эплай олмайдиган талабларни қўйилиши унда ўз кучига ишонмаслик ҳисларини пайдо қилиши мумкин. Малакани эгалашнинг ўзи уни одатга айланди дегани эмас. Бунинг учун уни муайян шароитларда мунтазам такрорлаб туриш керак.

Ота-она болага ўрнак бўлиб хизмат қилишини унутмаслик лозим.

Oдатларни шакллантиришда ота-оналарнинг хатти-ҳаракатлари, уларнинг кўрсатмаларига кўра кўпроқ таъсир кўрсатади.

Агар ота ёки она фарзандига гигиеник малакани ўргатсаю, лекин ўз унга амал қилмаса болада ҳам бу одат сифатида шаклланмайди. Болада одат мустаҳкамлангунча катталар доим уни назорат қилиб туришлари мақсадга мувофиқдир.Унинг тўғри ҳатти-ҳаракатларини рағбатлантириб туринг. Ота-онанинг маъқуллашлари болада бундан кейин ҳам худди шундай иш тутиш истагини уйғотади. Қўрс ва асабий оҳангдаги қўпол муомала фарзандингизда тўғри одат ҳосил қилишга ёрдам бермайди. Аксинча унда талаб этилаётган ҳаракатга кўнгилсиз бир нарса сифатида қарашга мажбур қилади.

Кичик ёшдаги болаларда гигиеник малакаларни мустаҳкамлаш ва одатларни шакллантиришда катталар ўз талабларини ўйин шаклида ифодаласалар, улар учун янада осонроқ, тушинарлироқ бўлади.

Ота-онанинг якдиллиги гигиеник одатларни шакллантиришда жуда муҳим. Она қўяётган талабни ота инкор қилиб турса, ёки аксинча бўлса, болада гигиеник одатнинг шаклланмаслигига олиб келади. Ва фарзандингиз икки ўртада асабий бўлиб улғаяди.

Теглар:#2017/14

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда қўл увушишининг сабаби нима?Саломатлик

Ҳомиладорликда қўл увушишининг сабаби нима?

Ҳомиладорликда кўплаб аёлларда қўл увушиши кузатилади. Бундай ҳолат турли омилларга боғлиқ. Хўш, улар қайсилар? Бу ҳомила учун хавфлими? Кўпинча оёқ-қўллар увушиши онанинг соғлиғи

19.01.2024347
Қўллар нeга титрайди?Тиббий сабоқлар

Қўллар нeга титрайди?

Бугунги кунда қўлларнинг титраши нафақат қариялар, балки ёшлар орасида ҳам учрамоқда. Бундай ҳолатга турли касалликлар сабабчи бўлиши мумкин. Улардан бири – эссенциал тремор. У нас

11.08.2023235
Эллик ёшдан ошган аёллар ўтадиган тиббий текширувларТиббий сабоқлар

Эллик ёшдан ошган аёллар ўтадиган тиббий текширувлар

Ёш ўтиши билан иммунитет пасайиб, сурункали касалликлар асоратлари ва янги хасталиклар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун 50 ёшдан кейин шифокорлар барча аёлларга режали рави

08.09.2023152
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176