Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Таълим-тарбияни йўлга қўйиш, ўқувчиларнинг сифатли ва узлуксиз таълим олишини таъминлаш мақсадида мактабларнинг ўқув ва моддий-техник базаси мустаҳкамланиб бормоқда.
Пойтахтимизнинг Ҳамза туманидаги 30-умумтаълим мактабида ҳам ана шундай таълим-тарбия ишлари амалга ошириляпти. Мактабда етти юздан ортиқ ўқувчи таълим олади. Уларга 46 нафар малакали ўқитувчилар турли фанлардан сабоқ бериб келишмоқда. Дарсларни интерфаол усулда олиб борилиши йўлга қўйилган бўлиб, бу нарса таълим жараёнида ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Бошланғич синф ўқитувчилари А.Алексеева ва М.Неъматовалар дарс жараёнида интерфаол усуллардан кенг фойдаланишади. Бу эса ўқувчиларнинг ўтилаётган фанларни тез ва осон ўзлаштиришга, ўз устида кўпроқ ишлашига ёрдам беради. Мактаб таълим тизимида бундай услублардан фойдаланиш бугунги кунда замонавий таълимга қўйилаётган асосий талаблардан бири ҳисобланади. Бундан кўринадики, республикамизда таълим-тарбияга қаратилаётган эътибор ўз самарасини беряпти. Бу эса ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятининг юксалишида асос бўлиб хизмат қилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларЧақалоқ парваришида нималарга эътибор бериш керак?
Боланинг соғлом бўлиб вояга етишида уни парваришлашга қай даражада эътибор қаратиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Қуйида чақалоқ туғилгач, илк кунларда нималарга эътибор қаратиш ҳа
Тиббий сабоқларКичкинтойларга кўзойнак танлашда нималарга эътибор бериш керак?
Ҳозирги кунда болалар ўртасида кўзойнак тақувчилар сони кўп учрамоқда. Бу, бир томондан, эндиликда кичкинтойларнинг кўзи эртароқ ёшида текширилаётганига боғлиқ. Шу туфайли уларда к
Тиббий сабоқларСоғлигингиз ва кўринишингизга эътиборлимисиз?
Эркаклар ўзини яхшироқ бошқара олади ва келишган кўринишга эга бўлиш учун кўпроқ ҳаракат қилишади. Бундан ташқари, ширинликларни камроқ ейишади ва шу сабабли назарий жиҳатдан олган
Тиббий сабоқларЧақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?
Янги туғилган боланинг суяги мўрт бўлади. Озгина эҳтиётсизлик ҳам унда тузатиб бўлмас асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, жазирама кунларда чақалоқнинг бош соҳаси жиддий эъти
