
– Ия, Акмалжон ўғлим дарсинг тугашига тағин икки соат бор-ку, нега барвақт келаяпсан?
– Тишим оғрияпти, бобожон шунга ўқитувчим..., – қолган гапларини айтолмай ҳиққилашга тушган Акмалжон, қўлидаги сумкасини сўри устига беҳол қўйди.
– Об-бо-о, деганча бош ирғаган Салим бобо, бир зум нима қиларини билмай тараддудланиб турди-да, бирдан миясига келган фикрдан дили ёришиб, набирасининг қўлидан етаклаганича тиш шифокори ҳузурига шошди.
Акмалжоннинг тишларини обдон текширган стоматолог, унинг жағ тишлари қаттиқ тўқимасида минерал тузлар алмашинуви бузилгани (тиш кариеси касаллиги) боис улар оғриётганини айтиб, тегишли муолажани бошлади.
Муолажалар тугаб, Акмалжон яна мактабга қатнай бошлади. Энди у шифокор опасининг айтганларига қаттиқ амал қиладиган бўлди.
Биз эса фурсатдан фойдаланиб, Акмалжон сингари кўплаб болажонларнинг тишларини даволаётган Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган 20– оилавий поликлиникаси малакали шифокори Гулнора Усмонова ҳамда ширинсўз ҳамшира Азиза Парпиевалар билан тиш касалликлари ва уларнинг олдини олиш борасида суҳбатлашдик.
– Соғлом тишлар чиройли табассум ҳадя этади, мабодо улар оғриб қолса, кўзга дунё қоронғу бўлиб кетади. Ҳар бир боланинг тишлари соғлом бўлиши учун, аввало, оиладаги катталар, хусусан, ота-она эътиборли бўлиши зарур, – дейди Гулнора Усмонова. – Гўдак 6-7 ойлик бўлганидан бошлаб, унинг дастлабки (сут) тишлари чиқа бошлайди. У то 30 ойликкача бўлган давр мобайнида қолган 10 та пастки ва 10 та устки, жами 20 та тиши чиқади. Сўнгра 6-7 ёшдан бошлаб, то 13 ёшгача болада доимий жағ тишлари пайдо бўлади. 18-20 ёшгача организмга боғлиқ ҳолда “ақл” тишлари чиқади. Бу жараённинг барчасида тишларга алоҳида парвариш зарур.
Қадимда одамлар тишларини денгиз мачалкаси, бўрсиқ жунидан, от ёлидан тайёрланган махсус тиш чёткаси, мисвок ёрдамида тозалаган. ХВИИИ аср охирига келиб илк тиш ювиш кукуни Буюк Британияда пайдо бўлган. У оддий бўр ҳамда арпабодиён, ялпиз ёғлари қўшиб тайёрланган. Кейинчалик булар таркибига тухум пўстлоғи, ҳайвон шохи, бодом ёғи қўшилиб ишлатилган.
Болалар орасида гингивит (милк яллиғланиши, оғиз бўшлиғида қизариш, милкларда шиш пайдо бўлиши, оғиздан ёқимсиз ҳид келиши, милкларнинг қонаши), стоматит (оғиз бўшлиғи яллиғланиши), пародонтит, пародонтоз (тишларни қимирлаши, милк яллиғланишининг кучайиши) каби тиш касалликлари кўп учрайди. Ушбу касалликлар нафақат болаларда, балки катталарда ҳам кузатилади. Хасталикнинг олдини олиш учун, аввало калсийга бой витаминли маҳсулотлар, жумладан, балиқ, пишлоқ, сут маҳсулотлари, олма, сабзи, шивит каби мева ва сабзавотлар, кўкатларни истеъмол қилиш зарур. Кўп ширинлик истеъмол қилиш ҳам хасталикка замин яратади.
Иккига бўлинган анор пўсти 0,5 л. сувга солиб, қўнғир тусга киргунча қайнатилади. Сўнгра илиқ ҳолда, овқатдан сўнг оғиз чайилади. Бу нафақат оғриган тиш учун, балки милк учун ҳам фойдалидир.
Тишлар қорайган ёки уларда коваклар бўлса, тиш асаб толаси очилиб қолади. Шу боис ҳам унинг иссиқ ва совуққа сезувчанлиги дарров сезилади. Бундай ҳолатда ўзбошимчалик билан даволаш асло мумкин эмас. Фақат тиш шифокоригина бундай тишларнинг асаб толаларини олиб ташлаб, унга қоплама қўяди. Овқатланиш пайтида бир вақтнинг ўзида ҳам иссиқ, ҳам совуқ маҳсулотларни танаввул қилиш ярамайди. Бу тишларга салбий таъсир кўрсатади. Оғиз бўшлиғидаги қизариш, милкларда шиш пайдо бўлиб, уларнинг қонаши кузатилганда тишларга антисептик ишлов берилиб, тиш тошларидан тозаланади. Унга инекцион муолажа қилиниб, доривор малҳамлардан аппликация қилинади.
Шу ўринда тишларни ўраб турувчи тўқима – милкларнинг соғлиғи ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Чунки соғлом тишлар соғлом милкларда бир текис жойлашиб, чеҳрангизни жозибали кўрсатибгина қолмасдан, озиқ-овқат маҳсулотларини яхши чайнаб, истеъмол қилишимиз учун хизмат қилади.
2-3 дона тут барги 2 стакан сувга солинади ва қайнаб чиққандан сўнг 1 стакан сув қолгунича пастроқ оловда қайнатилади. Илиқ ҳолда оғиз чайилади. Ушбу шифобахш восита тиш милки яллиғланишига даво бўлиши билан бирга, милкни мустаҳкамлайди.
Ҳар бир ўғил-қиз организмида 14-15 ёшдан бошлаб гормонал ўзгаришлар содир бўлиши ҳисобига тиш милкларида шиш пайдо бўлиши ёки баъзи балоғат ёшидаги йигит-қизларда гипертрофик гингвит кузатилади. Бундай пайтда уларга кўрсатилаётган муолажа турлари бироз мураккаб бўлиб, фақат эндокринолог маслаҳатига кўра амалга оширилади. Сабаби, тишдаги баъзи оғриқлар организмдаги гормонлар ўзгариши ҳисобига ҳам содир бўлиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг илк даврларида бўлажак она ўзига эътибор бериши зарур. Унинг кўпроқ калсийга бой бўлган витаминли маҳсулотларни истеъмол қилиши туғилажак гўдакнинг тишлари соғлом бўлишига замин яратади. Бундан кўриниб турибдики, ҳомиладор аёлга ҳар тарафлама жиддий эътибор ва эъзоз талаб этилади. Касалланган тиш ўрнига пластмасса, титан, металл пластмасса, металл керамика каби сунъий тишлар қўйилиб, улар доимий тишлар ўрнини босади.
Шифокор таъкидлаганидек, барча хасталиклар сингари тиш касалликларининг олдини олишда ҳам, аввало, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш зарур.
Бола 2 ёшдан ошгандан сўнг онаси кузатувида кичкинтойлар учун тавсия қилинган тиш ювиш пастасидан фойдаланади. Кунига икки марта – эрталаб ва кечқурун ётишдан аввал тишларни ювиш тавсия этилади. Болалар учун махсус мўлжалланган “Cолгате Тотал”, “Дракоша” апелсинли, олчали ва қулупнай таъмли ҳамда хушбўй сақичли тиш ювиш пасталари мавжуд бўлиб, улар таркибида калсий, фтор элементлари мавжуд.
Катталар учун эса тиш касалликларининг олдини олишда 12 та талабга жавоб берадиган тиш ювиш пасталари бор.
Халқ табобатида тиш хасталикларини даволашда тут барги, анор пўсти, исириқ қайнатмаси ёки дамламаси, саримсоқпиёз, мойчечак, наъматак, кўк чой дамламаларидан фойдаланилган. Биргина наъматак дамламаси милкда қон айланиш ва моддалар алмашинувини яхшилайди. Бундан ташқари тузли, ичимлик содаси қўшилган сувга чайиш ҳам оғриқни тўхтатишда ёрдам беради. Бундай муолажаларни, албатта, меъёр даражасида амалга ошириш лозим.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликБола тунда тишларини нега ғичирлатади?
Баъзи болалар тунги уйқуда тез-тез тишларини ғичирлатади. Кўпчилик ота-оналар бундан ташвишга тушса-да, шифокорга боришга доим ҳам шошилмайди. Шу ўринда бу қанчалик хавфли, унга қа
Тиббий сабоқларБола тишларини кариесдан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
Кариес хасталигининг келиб чиқишига нималар сабаб бўлади? Тишларни бу касалликдан қандай ҳимоялаш мумкин? Бир марталик пломболар қанча вақтгача хизмат қилади? ССВ Матбуот хизматини
Тиббий сабоқларСут тишлари қачон чиқа бошлайди?
Безовталик, иштаҳа пасайиши, инжиқлик ва ҳатто иситма… Болаларда бундай белгилар кузатилиши ҳар доим ҳам хасталик аломати бўлавермайди. Жумладан, кичкинтойларда сут тишлари чиқаётг
