
Кариес хасталигининг келиб чиқишига нималар сабаб бўлади? Тишларни бу касалликдан қандай ҳимоялаш мумкин? Бир марталик пломболар қанча вақтгача хизмат қилади?
ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига олий тоифали стоматолог-шифокор Миравзал Ирханов жавоб берди.
– Болаларда кўп учрайдиган кариес касаллиги ва унинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида маълумот берсангиз.
– Овқат қолдиқлари чайнов юзаси ёки тиш бўйин қисмларида йиғилиб қолиб, оғиз ювилганида улар тишнинг табиий чуқурчаларида қолиб кетади. Маълум вақт ўтиб эса тиш эмалини чиритади, бу кариеснинг бошланишидир. Ота-она боланинг тиш ювишини ўз назоратига олиши лозим.
– Тиш юзасига кумуш билан ишлов бериш кариесдан ҳимоя қила оладими?
– Сут тишларида эрта бошланган кариесни даволашда кумушлаш амалиёти кенг қўлланилади. Маълум фоиздаги кумуш эритмаси тиш юзасига суртилади ва бу кариеснинг тўхташига хизмат қилади. Аммо кумушлашдан сўнг тиш эмали бироз қорайиб қолиши мумкин. Кариес аниқлангач, бола ҳар олти ойда бир марта стоматолог кўригидан ўтиб туриши керак. Агар тиш кариеси катталашиб борса, қўшимча равишда кумуш нитрати суртилади.
– Бир марталик пломба неча йил хизмат қилиши мумкин?
– Бола сут тишларига қўйиладиган пломбаларнинг бир нечта тури бор. Тиш нерви олинганидан сўнг қўйиладиган пломба тиш илдиз каналининг доимий тишга алмашгунига қадар хизмат қилади.
Тиш тож қисмига қўйиладиган пломба овқатланиш пайтида ҳалақит бермайди ва доимий тишлар алмашгунига қадар етиб беради. Агар пломба яхши турган бўлса, уни алмаштириш талаб этилмайди. Пломба тушиб қолмагунча ундан фойдаланиб юраверса бўлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
Тиббий сабоқларБолага пойабзал сотиб олишда...
Инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимларнинг деформацияла
