Мамлакатимизда Саломатлик ҳафталиги бошланди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган бу лойиҳа доирасида Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, алоҳида эҳтиёжли оилаларнинг фарзандлари, имконияти чекланган болалар чуқур тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда миллат генофондини сақлаш ва яхшилаш, аҳолининг умр кўриш давомийлигини ва турмуш даражасини ошириш, соғлом авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш учун барча шарт-шароитни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Турмуш қуришдан олдинги мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тизими жорий этилди, ҳудудларда она ва бола перинатал ҳамда скрининг марказлари фаолияти самарали йўлга қўйилди. Қишлоқ жойлардаги барча ҳомиладор аёллар давлат бюджети ҳисобидан зарур поливитаминлар билан таъминланмоқда.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган "Соғлом она – соғлом бола" миллий модели Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришишнинг самарали стратегияларидан бири сифатида эътироф этилган. Ҳозир мамлакатимиздаги 92 фоиз ўғил-қизнинг вазн ва бўйга доир кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келади. Агар 2005 йилда юртимизда мутлақ соғлом болалар 52,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 63 фоиздан ошиб, сурункали касалликларга чалинган болалар сони кескин камаймоқда.
Унни зарур микроэлементлар билан тўйинтириш, ош тузини йодлаш дастурлари самарасида аҳоли ўртасида йод танқислиги ва туғиш ёшидаги аёллар ўртасида камқонлик касаллиги сезиларли даражада камайишига эришилмоқда.
Болаларни ўз вақтида эмлашнинг миллий тақвими ишлаб чиқилгани ва изчиллик билан амалга оширилаётгани натижасида полиомиелит, чақалоқлар қоқшоли, дифтерия каби хасталикларга мамлакатимизда бутунлай барҳам берилди. Сўнгги йилларда қизамиқ ва қизилча деярли қайд этилмаган бўлса, охирги ўн йилда 10 ёшгача болаларда вирусли гепатитнинг "В" тури умуман рўйхатга олинмади.
"Соғлом бола – соғлом келажак" шиори остида жорий йилнинг 5-9 август кунлари бўлиб ўтадиган навбатдаги Саломатлик ҳафталиги мамлакатимизда аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилаётган эътиборнинг яна бир амалий ифодасидир. Ҳафталик тадбирларига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги даволаш муассасаларининг энг малакали шифокорлари жалб қилинган.
"Соғлом бола – соғлом келажак" шиори остидаги Саломатлик ҳафталиги ҳар бир ҳудудда уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Бу Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча ислоҳот, авваламбор, инсон манфаатларига хизмат қилаётганининг амалдаги яна бир ифодасидир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
СаломатликОна сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?
Пойтахтимизда сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташаббуси билан “Она сути билан озиқлантириш бўйича ахборот бериш салоҳиятини кучайтириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Қор
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
