Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

СИФАТНИ УЙ ЭГАСИ ҲАМ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ

01.04.2016
34 марта ўқилди
СИФАТНИ УЙ ЭГАСИ ҲАМ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ

Миллий матбуот марказида “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибда уй-жой қурилиши дастурининг ижросига бағишланган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз борди.

2009–2015 йилларда 620 дан зиёд қишлоқ массивида 56 минг 500 дан ортиқ ана шундай уй-жой барпо этилди. Жорий йилда такомиллаштирилган лойиҳалар асосида 1 миллион 800 минг квадрат метрдан зиёд ҳажмдаги 13 мингта уй-жой барпо этиш, узунлиги 900 километр ичимлик суви, газ ва электр тармоқлари, 325 километр йўл қуриш мўлжалланмоқда.

Якка тартибдаги уй-жойлар, маданий-маиший ва инфратузилма объектларининг қурилишини бошқариш, техник кузатув ва назорат функциялари “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан амалга оширилади. Компания томонидан қуриладиган уй-жойлар қийматининг мўътадиллигини таъминлаш мақсадида пудратчиларга ёғоч-тахта, том ёпқичлари, ламинат, ойна, иситгич, ички ва ташқи бўёқ, газ плитаси каби ўн икки хилдаги қурилиш материаллари тўғридан-тўғри қурилиш майдонларига имтиёзли нархларда етказиб берилмоқда.

Теглар:#2016/13

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Инсон нега ўз жонига қасд қилади?Жамият

Инсон нега ўз жонига қасд қилади?

Суициднинг кўпайиб бораётганлиги ҳар биримизни хавотирга солади. Ушбу долзарб ижтимоий-психологик муаммони фақат суицидологларга юклаб қўйиш билан унинг ечимини топиш анча мушкул.

29.11.2022744
Чақалоқлар нега кўп қайт қилади?Тиббий сабоқлар

Чақалоқлар нега кўп қайт қилади?

Тўрт ойликкача бўлган гўдакларнинг 65 фоиздан кўпроғи кунига ҳеч бўлмаганда бир марта эмган сутини қайт қилади. Чунки гўдакларнинг ошқозон-ичак йўли тузилиши ва ишлаши қайт қилишга

16.02.2022261
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241229
Инсон нега ўз жонига қасд қилади?Тиббий сабоқлар

Инсон нега ўз жонига қасд қилади?

(Давоми) Савол: Ўз жонига қасд қилувчилар ҳар хил йўлларни танлашади: ўзини осиб ўлдириш, уксус ичиш, катта миқдорда дори ичиш ва ҳ.к. Ҳар ким турли йўлни танлашини қандай тушунтир

02.12.2022131