Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ранглар уйғунлиги либосни янада кўркам қилади

10.03.2016
91 марта ўқилди
Ранглар уйғунлиги либосни янада кўркам қилади

Баҳор турфа рангларнинг ажиб таровати билан фараҳбахшдир. Бу фаслда ҳар бир аёл зериккан қишки кийимлардан воз кечиб тезроқ ёрқин ранглардаги либосларни кийишга интилади. Қизил, сариқ, пушти...

Аммо танланаётган либосларимизнинг ранглари бир-бирига мос бўлмоғи лозим. Тавсия қилинаётган қуйидаги маълумотлар бу борада сизга кўмакчи бўлади.

Бир рангнинг турли хил туслари бир-бирига мос келади. Мисол учун, кўк рангнинг ҳаворанг билан, сиёҳранг нафармон ранг билан мос келади. Ёрқин ранглар бир-бирига мутаносиб тушмайди. Бу киши кўзини тез толиқтириб қўяди. Ёрқин рангга мослаб одмироқ рангларни танлаган маъқул.

Шуни унутмангки, тўқ рангли либослар унчалик бир-бирига мос келмайди. Сиёҳранг билан яшил ёки қизил, оловранг эса сариқ билан мос келмайди.

Қандай ранглар бир бирига мос келади?

Рангларнинг пешқадами оқ ҳар қандай ранг билан уйғун бўла олади.

Қора эса аксинча кўпроқ оч ранглар билан мос тушади.

Новвот ранг эса барча ранглар билан уйғунлашиб кетади. Шафтоли, тилла, сиёҳранг, малина ранглар замонавий ва кўркам услубни ҳосил қилади. Бунда сиз янада кўркам ва мафтункор бўлиб кўринасиз. Новвот рангининг яна бир хусусияти у кишининг қоматидаги нуқсонларни яширади.

Ҳаворанг инсонни тинчлантирадиган хусусиятга эга. Шу сабаб ушбу ранг сариқ, оловранг, шафтоли ва феруза ранглар билан ўзига хос услубни ярата олади.

Кўзга тез ташланадиган аёлларнинг севимли рангги ҳисоблансада у киши кўзини тез толиқтириб қўяди. Бу “қайсар” ранг ҳам шерик танлашда анчагина “талабчан”. Қизил билан яхши келишадиган ранглар қора, кўк, сариқ яшилдир.

Оловрангга сиёҳ, кўк, яшил рангларни мослаштиринг. Сариқ учун эса қора, кўк, яшил, қизил ранглар уйғундир.

Яшил таъсирга эга ранглардан бири саналади. Бу ранг билан жигарранг, оловранг, сариқ, оч яшил ранглар ҳамоҳанг. Сўнгги пайтларда кенг тарқалган феруза ранг учун ҳаворанг, яшил, жигарранг, кумушранг, оловранг ҳамда бинафша ранг тўғри келади.

Теглар:#2016/10

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Инсон нега ўз жонига қасд қилади?Жамият

Инсон нега ўз жонига қасд қилади?

Суициднинг кўпайиб бораётганлиги ҳар биримизни хавотирга солади. Ушбу долзарб ижтимоий-психологик муаммони фақат суицидологларга юклаб қўйиш билан унинг ечимини топиш анча мушкул.

29.11.2022744
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241229
Инсон нега ўз жонига қасд қилади?Тиббий сабоқлар

Инсон нега ўз жонига қасд қилади?

(Давоми) Савол: Ўз жонига қасд қилувчилар ҳар хил йўлларни танлашади: ўзини осиб ўлдириш, уксус ичиш, катта миқдорда дори ичиш ва ҳ.к. Ҳар ким турли йўлни танлашини қандай тушунтир

02.12.2022131
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241179