
Давоми. Боши
- Қўнғир тусли денгиз ўтлари
Улар таркибида жуда кўп йод моддаси мавжуд бўлиб, бу модда эса қалқонсимон без фаолиятига ижобий таъсир этади. Чунки, бу ички секреция бези қонда қанд моддаси метаболизмини назорат қилади. Шунингдек, қўнғир тусли денгиз ўтлари таркибида яна селен моддаси ҳам бор. У ҳам кучли антиоксидант ҳисобланади.
Агар қонда қанд моддаси алмашинуви сусайса, бу рак ҳужайраларининг ривожланишига қулай муҳит яратади.
- Ёнғоқлар, писта ҳамда уруғлар
Бодомда летрил моддаси мавжуд бўлиб, унинг таркибида эса кам миқдорда цианидга ўхшаш субстанция бор. Бу эса саратон ҳужайраларига ҳалокатли таъсир этиб, уларни нобуд қилади. Қадимги греклар, римликлар, мисрликлар ҳамда хитойликлар ўз таомномаларида уруғ ва ўрик мағзини ишлатишган. Улар ушбу маҳсулотлар ракнинг ривожланишига тўсқинлик қилади деб билишган. Зиғир ва кунжут ҳамда ошқовоқ уруғи, писта ўзининг ташқи қобиғида лигнанин моддасини тутади. Бу эса фитоэстрогенлар ҳисобланади ҳамда организмдаги ортиқча эстроген гормонини чиқариб юборади. Танадаги ортиқча эстроген гормони эса сут бези раки, тухумдонлар раки ҳамда бачадон саратонини келтириб чиқаради. Шунингдек, лигнан моддаси соя дуккаклиларида ҳамда ундан тайёрланган маҳсулотлар тофу, мисо ва темпехеда учрайди. Осиё давлатлари аҳолиси ушбу маҳсулотларни севиб истеъмол қилганлиги сабабли ҳам бу мамлакатлардаги хотин-қизлар орасида гормонлар билан боғлиқ рак кам учрайди.
- Япон ва Хитой қўзиқоринлари
Мамтаке, шиитаке ва ре-се номли қўзиқоринлар таркибида ўта кучли иммун тизимини мустаҳкамловчи бета-глюкан номли полисахаридлар мавжуд. Бошқа жойларда ўсувчи оддий қўзиқоринларда бу моддалар учрамайди. Шу сабабли бу табиий, Шарқнинг тансиқ неъматларини қуритилган ҳолда сотиладиган Япон ёки Хитой ресторанлари, супермаркетлар ёки бозорлардан топиб қўзиқоринлар солинадиган турли таомларга солиб истеъмол қилинг.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларКўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!
Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларид
Тиббий сабоқларПиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кунига олти километр ёки ўн минг қадам пиёда юриш остеопороз, қандли диабет, гипертония каби хавфли касалликларнинг олдини олишга
