- Крестгулдошлар оиласига мансуб барча турдаги карамлар (броколли, рангли карам, бош карам, брюссель карами), салат ўсимлиги кучли антиоксидант ҳосил қилувчи индол моддасига бой. Глутататионпероксидаза ферменти организмдаги ортиқча эстрогенлар фаоллигини сусайтиради. Чунки, бу гормонларнинг ортиқчаси хотин-қизларда кўкрак саратони ривожланишига туртки бўлади. Шунингдек, ушбу маҳсулотлар таркибида яна бир ракка қарши самарали таъсир этувчи антиоксидант, яъни С дармондориси мавжуд. Бу сабзавотлар таркибидаги фойдали микро ва макро элиментлар парчаланиб кетмаслиги учун уларни хом ҳолича ёки буғда, шунингдек, димлаб пишириш зарур.
- Дуккакли соя дони ( бу маҳсулот ловиядан кичкина ва мошдан каттароқ бўлиб, асосан Корея, Япония ва Хитой ошхонасида кенг қўлланилади) ва унинг маҳсулотлари бўлмиш тофу, темпех, мисо ва соя соуси ҳам инсон ҳаёти учун хавфли бўлган зарарли ўсма ҳужайраларини нобуд этади. Шунингдек, унинг таркибида изофловонлар ҳамда фитоэстрогенлар мавжуд. Бу моддалар эса турли саратон хасталиклари хавфининг олдини олади. Яна соя ва унинг маҳсулотлари нурланиш ва кимётерапиянинг организмга зарарли таъсирини камайтиради.
- Саримсоқпиёз организмдаги зарарли моддаларни ўзига “боғлаб олади” ва танадан чиқариб юборади. Айниқса, кашандалар учун бу маҳсулотни истеъмол қилиш жуда фойдали. Сабаби тамаки таркибида зарарли кадмий моддаси мавжуд. Ўзига хос ифорли саримсоқпиёз эса уни вужуддан тозалаб ташлайди. Шунингдек, бу пиёз қонда оққон таначалари фаоллигини оширади. Улар эса ўз навбатида рак ҳужайраларини нобуд этади. Меъда саратони ракнинг энг кўп тарқалган тури ҳисобланади. Мунтазам равишда овқат рационида саримсоқпиёз ва пиёзнинг бўлиши эса унинг олдини олади. Олтингугурт моддаси ҳам саримсоқпиёз таркибида мавжуд. Бу модда жигарнинг турли зарарли моддаларни зарарсизлантиришга кўмак беради. Пиёз ҳам саримсоқпиёз каби хусусиятга эга. Аммо унинг таъсири бу маҳсулотга нисбатан камроқ. Ҳар иккала маҳсулот таркибида ҳам аллицин моддаси мавжуд. Бу эса ўзида олтингугурт моддасини тутади ҳамда кучли зарарли моддаларни нобуд қилиш хусусиятига эга.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларКўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!
Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларид
Тиббий сабоқларПиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кунига олти километр ёки ўн минг қадам пиёда юриш остеопороз, қандли диабет, гипертония каби хавфли касалликларнинг олдини олишга
