
Аппендицит (аппендикс – кўричак (чувалчангсимон ўсимта)нинг яллиғланиши – қорин бўшлиғининг энг кенг тарқалган жарроҳлик патологияси бўлиб, бу барча амалиёт операцияларга нисбатан қиёсий таҳлил этилганда 89,1 фоизни ташкил этади.
Касаллик ҳар иккала жинс вакиллари, айниқса, 10-30 ёшли инсонлар орасида кўп кузатилади. Ҳар йили дунёдаги ҳар минг нафар инсондан бештаси ушбу хасталик билан оғрийди.
Аппендикс ҳазм аъзолари шаклланаётган даврда пайдо бўлади. Кўричак икки қисмдан иборат: ингичка ичак ва унинг давоми ингичка, ривожланмай қолган – аппендикс қисми бўлиб, катталарда унинг ўлчами 8 см. дан – 15 см. гача, болаларда эса 5-8 см бўлади. У ҳам ичак деворлари каби шиллиқ ва унинг остки қавати, мушак ва сероз қаватлардан иборат.
Касаллик белгилари
Ушбу хасталик кўп ҳолларда тўсатдан қоринда оғриқ пайдо бўлиши билан юзага келади. Бора-бора тананинг ушбу қисмида бошланган оғриқ унинг ҳамма ерига тарқалади. Бир неча соат ўтгач эса ўнг ёнбош – биқин соҳасидагина оғриқ мунтазам кузатилади. Хаста кишининг ўнг биқини симиллаб оғрийди. Вақти-вақти билан унда санчиқ туради.
Беморда кўнгил айниши, қайт қилиш, тана ҳароратининг 37-39 даражагача кўтарилиши кузатилиши мумкин. Кўп ҳолларда бемор ўнг томонга ёнбошлаб ётади. Чунки чап томонга ёнбошлаб ётиш оғриқни янада кучайтириб юборади.
Хасталик сабаблари
Кузатувлар шуни кўрсатадики, ўсимтанинг яллиғланишига олиб келадиган сабаблар бир нечта: ичак инфекцион касалликлари, ангина (бодомча безларининг яллиғланиши), ўсимта перистальтикаси (ҳаракати)нинг бузилиши, баъзи маълумотларга кўра рационда гўштли маҳсулотларнинг кўп бўлишидир. Лекин шуни унутмаслик керакки, соғлом одамда ҳам аппендицит тўсатдан юзага келиши мумкин.
Бундай ҳолат юз берганда бемор зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши лозим. Акс ҳолда касаллик ривожланиб, чувалчангсимон ўсимта йиринглаб ёки чириши (некроз), бу аъзо ҳатто, ёрилиб, қорин бўшлиғига йиринг ва нажас тарқалиб, ниҳоятда оғир асоратлар (перитонит) юзага келиши мумкин. Шундай оғир асоратлар қаторига инфекциянинг қонга ўтиб кетиши (сепсис) ва жигар дарвоза венасининг йирингли яллиғланиши (пилефлебит) ҳам киради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббиёт оламиКуз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?
Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни
Тиббий сабоқларКўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!
Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларид
Сўзакдан эҳтиёт бўлинг
Сўзак – ўткир ёки сурункали тарзда кечадиган таносил касаллиги бўлиб, сийдик чиқарув ва жинсий аъзо йўлларидан йирингли ажралма оқиши билан намоён бўлади. Касаллик юққанидан ўртача
СаломатликДонор: ўзгаларга саломатлик улашинг ва ўзингиз ҳам соғлом бўлинг!
Қон донори бўлиш савобга бел боғлаш билан баробардир. Чунки атрофимизда минглаб бемор инсонларнинг соғайишлари учун қон жудаям зарур. Уларнинг шифо топишига ғойибона ёрдам бериш эс
