Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Сўзакдан эҳтиёт бўлинг

07.04.2023
280 марта ўқилди
Сўзакдан эҳтиёт бўлинг

Сўзак – ўткир ёки сурункали тарзда кечадиган таносил касаллиги бўлиб, сийдик чиқарув ва жинсий аъзо йўлларидан йирингли ажралма оқиши билан намоён бўлади. Касаллик юққанидан ўртача 3-5 кундан кейин белгилари кўринади: сийдик чиқишдан олдин ва чиқаётган пайтда ачишиш, қичишиш ва оғриқ белгилари бошланади. Кун сайин ажралмаларнинг миқдори орта бориб, оғриқ кучли бўлганидан бемор сийишдан ўзини тийиб юриш даражасигача боради. Бундай ҳолатда беморларда кучли қўрқув пайдо бўлади ва буни ҳаммадан яшириб, билиб-билмай ҳар хил дори-дармонлар қабул қилишади. Антибиотиклар йирингли ажралмаларнинг тўхташига олиб келади, лекин касаллик чақирувчиси ҳисобланган гонококк инфекцияси сақланиб қолади ва бошқа касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Cўзак (гонорея) жинсий йўл билан юқувчи касалликларнинг кўп учрайдиган тури ҳисоб­ланади. Камдан-кам ҳолларда маиший йўллар, яъни мочалка, сочиқ, ички кийим орқали юқади. Касалликни қўзғатувчи гонококклар нам муҳитда яшовчанлигини йўқотмайди, шунинг учун яхши қуримаган гигиена буюмларидан фойдаланган бегона кишилар инфекцияни юқтириб олишлари мумкин. Шунинг­дек, сўзак билан оғриган онадан туғруқ пайтида чақалоққа ҳам касаллик ўтади.
Сўзак асорати сифатида айрим касаллик­лар келиб чиқиши ва бирга кечиши мумкин.
Икки стаканли синама (Томпсон синамаси) ўтказилганда, сийдикнинг биринчи порсияси лойқа, иккинчи порсияси эса тиниқ бўлади. Бу белгилар ўткир олди уретрит (сийдик чиқариш йўлининг яллиғланиши) кўринишидир.

Агар Томпсон синамаси ўтказилганда, ҳар икки сийдик порсиясида ҳам лойқаланиш кузатилса, ўткир уретрит ҳисобланади. Урет­рит асосан сўзак юққандан икки-уч ҳафта ўтгач кузатилади. Сийдик чиқариш канали ташқи тешиги яқинида тўқ-қизил нуқталар, шишган ҳалқалар билан ўралган бўлиб, бармоқ билан сиққанда йирингли томчи ажралади.

Гонорея даволанмаса қизариш, шиш, яллиғланиш, ажралмалар вақт ўтган сайин камаяди ва ажралма қуюқлашади. Бу ўткир ости уретритдир. Тахминан икки ой ўтгач, яллиғланиш сурункали турга ўтади. Бунда беморнинг шикоятлари камаяди, фақат сийгандан кейин узоқ танаффус вақтида сийдик чиқариш канали тешиклари бир-бирига ёпишган, айрим ҳолларда қалоқ билан қопланган бўлиб, лойқа, суюқ томчи кузатилиши мумкин.
Сийдик чиқариш канали пайпасланганда нотекис зичлашгани ва тугунсимон қалинлашгани сезилса, бу хил ўзгаришлар лит­треит (сийдик чиқариш каналидаги шиллиқ безларининг яллиғланиши)дан далолат беради.
Касаллик кўпинча простата бези яллиғланишига ҳам сабаб бўлади. Беморлар сийдик ажралиши ва жинсий ҳаётнинг ўзгариши, оғриқли бўлишида шикоят қилишади.
Ёрғоқ ортиғининг яллиғланиши ҳам касалликнинг яна бир асорати бўлиб, беморнинг уруғ қопчаси териси қизарган, шишган, ушлаб кўрилганда иссиқ, катталашган, зичлашган ва оғриқли бўлади.
Турли хил омиллар – иммун тизимининг заифлиги, назоратсиз антибактериал воситалар қабул қилиш, алкоголизм, наркомания ва бошқалар таъсирида бемор сўзакнинг бошланишини сезмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда касалликнинг эрта ташхиси қийинлашади ва турли оғир асоратлар, яъни жинсий майлнинг бузилиши, бепуштликка сабаб бўлади.
Агар сийдик чиқарув ва жинсий аъзо йўлларидан суюқлик ажралса, сийдик тушаётганда қичишса, ачишса ёки оғриса, тошмалар тошса ва бошқа шунга ўхшаш белгилар сезилса, албатта шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Сўзакдан сақланишнинг энг маъқул йўли тартибсиз жинсий алоқага йўл қўймасликдир!

Ёдда тутинг! Жинсий йўл билан юқадиган касалликларни юққан ёки юқмаганини билиш қийин, чунки кўпинча беморларда касаллик аломатлари намоён бўлмайди. Агар қиндан ёки олатдан суюқлик ажралса, сийдик тушаётганда жинсий аъзолар қичишса, оғриса ёки ачишса, жинсий аъзолар атрофида оғриқ, пуфакчалар, яра, сўгал пайдо бўлса, тошмалар тошса, жинсий яқинлик пайтида қориннинг пастида оғриқ сезилса, албатта, шифокор текширувидан ўтиш шарт.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Кўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!Тиббий сабоқлар

Кўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!

Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларид

01.11.20241037
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592