
Қон суюлишининг сабаб ва оқибатлари
Турли адабиётларда тромбоцитопениялар кўпроқ 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган аёлларда учраши қайд қилинган бўлсада, ҳар иккала жинс вакилларида турли ёшда кузатилиши аниқланган. Ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан ушбу дард 1,5 дан 4 гача учраши мумкин.
Улар қуйидаги турларга бўлинади:
- Хасталикнинг наслий тури тромбоцитларнинг ҳужайра қобиғида нуқсон бўлиши туфайли келиб чиқади. Тромбопоэтиклар ишлаб чиқаришда ва ферментларда нуқсонлар туфайли юзага келадиган тромбоцитларнинг камлиги натижасида ҳам кузатилади.
- Орттирилган тромбоцитопениялар эса ҳар хил касалликлар асорати натижасида пайдо бўлади:
а) иммун бўлмаган шакллари тромбоцитларнинг механик шикастланиши туфайли ҳосил бўлиши билан апластик камқонлик (анемия)лар, сурункали радиацион таъсирлар, метапластик жараёнлар, ДВС-синдром, фолий кислота, В12 танқислигида ва бошқа шу каби салбий омиллар асорати сабабли ҳам пайдо бўлади.
б) Ушбу хасталикнинг иммун шакллари улар ичида кўп учрайдиган касалликдир. Бу аутоиммун тромбоцитопения ёки тромбоцитопеник пурпура деб аталади.
Идиопатик тромбоцитопеник пурпура (ИТП) – қон тизими касалликларидан бири бўлиб, тромбоцитопения (қондаги тромбоцитлар миқдорининг 100 х 109/л дан камлиги) ва суяк кўмигидаги мегакариоцитлар миқдорининг меъёридалиги ёки ошганлиги билан ифодаланувчи қон оқишига мойиллик билан тавсифланади. ИТП нинг енгил шаклида тромбоцитлар миқдори 100-150х109/л, бу касалликнинг ўртача оғир шаклида тромбоцитлар миқдори 40,0-100х109/л, оғир шаклида тромбоцитлар миқдори – 20,0х109/л дан кам бўлади.
Касалликни келтириб чиқарувчи хавф омилларга қуйидагилар киради: заҳарланиш, радиация, дори-дармонларни пала-партиш қўллаш, вакцинациялар ва бошқалар.
Беморларнинг касаллик тарихида бактериал ёки вирусли инфекциялар, вакцинация, стресс (руҳий зўриқиш)лар, турли дори воситаларини айниқса, антиагрегант ва антикоагулянт дори воситаларини қабул қилиши, ҳаёти давомида жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказганлиги ёки унинг акси, унда қон кетишининг давомийлиги, вена қон томирларининг варикоз касаллиги бор – йўқлиги ва шу кабилар сўраб – суриштирилади.
Беморларнинг асосий шикоятлари: тез чарчаш, умумий ҳолсизлик, юракнинг тез – тез уриб кетиши, рангпарлик, териси ва шиллиқ қаватларидаги нотекис жойлашган катта ва кичик ҳажмдаги қон қуйилиши – қонталашлар, петехиялар, экхимозлар, кўкаришлар, гематомалар, шиллиқ қаватлардан, милкдан, бурундан қон кетиши, меъда-ичак йўллари, буйраклардан қон кетиши, инъекция урилган соҳага қон қуйилиши, тиш олингандан сўнг узоқ вақт қон кетиши, (аёлларда ҳайз циклининг узайиши), постгеморрагик анемия, суяклардаги оғриқ ва ҳ. к.
Лаборатория текширувлари: Беморнинг умумий қон таҳлили + тромбоцитлар+ ретикулоцитлар, пешоб ҳамда нажаснинг умумий таҳлили, қон гуруҳи хамда резус омилни аниқлаш зарур. Миелограмма, қон зардобини гепатит ҳамда ОИВ (одам иммунтанқислиги вируси) маркерларига текшириш, коагулограмма, қоннинг биокимёвий таҳлили зарур бўлган ҳолларда бошқа текширишлар ҳам ўтказилади.
Даволаш: Тўғри овқатланиш, ушбу касалликни келтириб чиқарувчи хавф омилларининг олдини олиш, жисмоний фаолликни камайтириш зарарли одатлардан ўзини тийиш (ичиш, кашандалик, гиёҳвандлик, токсикомания), фитотерапияни қўллаш.
Аутоиммун ва идиопатик тромбоцитопеник пурпурани глюкокортикоидлар билан даволаш, спленэктомия амалиёти ва иммунодепрессантлар қўллашни ўз ичига олади.
Ўта кучли геморрагик синдромларда, бош мияга қон қуйилиш хавфи туғилганда махсус “пульс-терапия” ўтказилади. Кўп ҳолларда бундай даволашнинг самараси юқори.
Спленэктомия ёки талоқ қон томирларининг тромбоэмболизацияси консерватив даво самара бермаганда ёки самарадорлик турғун бўлмасдан кучли ифодаланган постгеморрагик анемияга олиб келувчи узоқ муддатли инсон хаётига хавф солувчи кўп қон кетишлар кузатилган ҳолларда амалга оширилади. Одатда операция глюкокортикодларни қўллаш жараёнида ўтказилади. 70-80 фоиз беморларда операциядан кейин тўлиқ тузалиш кузатилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларИчки қон кетиш: турлари, сабаблари ва даволаш
Ички қон кетишининг аломатлари жойлашуви ва оғирлигига қараб фарқланади. Даволашнинг муваффақияти қон кетиш манбасини олиб ташлашга боғлиқ. Умумий маънода ички қон кетиши – бу суру
Тиббий сабоқларҚон қуюқлашиши қанчалик хавфли?
Кўпчилик инсонлар ҳаётида бир марта бўлса ҳам қон таҳлили топширган ёки вена орқали инъекция қабул қилган. Шу пайтда баъзи беморлар қони тўқ рангга кириб, қуюқлашганига гувоҳ бўлад
СаломатликТери оқариши ва уйқучанлик камқонлик белгисими?
ЖССТ маълумотларига кўра, бугун дунёда мактабгача ёшдаги 47,5 фоиз ва мактаб ёшидаги 25,5 фоиз болалар камқонлик хасталигига чалинган. Юртимизда ҳам бу касаллик кичик ёшдаги ўғил-қ
Тиббий сабоқларҚон босими нега «ўйнайди»?
қон босими – инсон саломатлигининг энг асосий кўрсаткичларидан бири бўлиб, организм тўқималарида моддалар алмашинувини таъминлайди. шу боис унинг меъёрдан ортиқ пасайиши ёки кўтари
