Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қон босими нега «ўйнайди»?

31.08.2023
111 марта ўқилди
Қон босими нега «ўйнайди»?

қон босими – инсон саломатлигининг энг асосий
кўрсаткичларидан бири бўлиб, организм тўқималарида моддалар
алмашинувини таъминлайди. шу боис унинг меъёрдан ортиқ
пасайиши ёки кўтарилиши соғликка зарар етказиши мумкин.

Аммо баъзи инсонлар борки, уларда артериал босим тез-тез «ўй-
найди». Хўш, бу нима билан боғлиқ?
Айтиш лозимки, айрим кишиларда кўпинча қон босими кескин
пасайиб, баъзан кўтарилиб кетади.
Ҳар икки ҳолатда ҳам инсон ўзини ёмон ҳис қилади. Бунга эса одатда
қон томирларининг вегетатив дистонияси, яъни уларнинг кенгайиши
ёки торайиши сабаб бўлади.
Қолаверса, меъёрдан кўп қаҳва ичиш, стресс ва ортиқча ақлий
юкламали иш, сурункали уйқусизлик, эндокрин ўзгаришлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш,
психо-эмоционал бузилишлар ва об-ҳаво ўзгариши ҳам қон босимининг тез-тез «ўйнаши»га олиб
келиши мумкин.
Бундан ташқари, аёлларда ҳайз олди синдроми, ҳомиладорликнинг муайян босқичлари, гормонал
ўзгаришлар ва нотўғри овқатланиш сабабли бундай ҳолат кузатилади.
Шу боис, аввало, қон босимининг тез-тез ўзгаришига сабаб
бўлаётган омилни аниқлаш, бунинг учун эса шифокорга мурожаат қи-
лиш лозим. Мутахассис томонидан тайинланадиган диагностик текши-
рувлар эса бундай беқарорликнинг асл сабабини аниқлашга ёрдам беради.
Шунингдек, соғлом овқатланиш, кун тартибини тўғри ташкил қилиш
қон босимининг меъёрда бўлишига кўмаклашади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330