Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қайта ишланган ГЎШТ саратон хавфини оширади

03.11.2015
62 марта ўқилди
Қайта ишланган ГЎШТ саратон хавфини оширади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Саратонни ўрганиш бўйича халқаро агентлик (International Agency for Research on Cancer) мутахассислари қайта ишланган гўшт ичакда саратоннинг келиб чиқишига сабаблардан бири эканлиги тўғрисида хулосага келдилар.

Ҳар куни 50 грамм қайта ишланган гўшт (миcол учун, бекон ёки колбаса) истеъмол қилинадиган бўлса, ичакда саратон пайдо бўлиш эҳтимоли 18 фоизга кўтарилади. Гўштнинг соғлиқ учун хавфли бўлишига унинг истеъмол қилиш муддати узайтирилиши ҳамда таъмига ўзгартиришлар киритиш мақсадида қайта ишланиши ҳам сабаб сифатида қайд этилган. Бу ҳолатда гап дудланган, сурланган, консерваланган ва тузланган гўшт маҳсулотлари ҳақида кетмоқда.

Гўштнинг ўзи соғлиқ учун зарар етказмайди. Организм учун гўштни қайта ишлашда (консервалаш, тузлаш ва бош­қалар) қўлланадиган кимёвий моддалар хавфли. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қайта ишланган гўштга алкоголь, тамаки тутуни, сичқон дори (мишьяк-маргимуш) ва бошқалар қатори концерогенликнинг энг юқори даражасини белгилади.

“Гўшт истеъмол қилиб юрган инсон учун ичак саратони дардига чалиниш таҳликаси юқори эмас. Бироқ қайта ишланган гўшт истеъмол қилиниши онкология касаллик­ларини келтириб чиқиш эҳтимолини кучайтиради”, – дейди илмий-тадқиқот раҳбари Курт Штрайф.

БМТ янгиликлар марказининг маълум қилишича, мутахассислар қайта ишланган гўшт маҳсулотлари ҳамда меъда ости бези ва простата бези саратони юзага келиши ўртасида ўзаро боғлиқлик борлигини таъкидлашмоқда.

Қайта ишланган гўшт маҳсулотларига мол ёки чўчқа гўштидан тайёрланган ветчина, сосиска ва солонина (тузда узоқ сақлаш орқали олинган гўшт маҳсулоти) ҳам киради. Бундай гўштнинг ҳар 50 грамми йўғон ва тўғри ичак саратони ривожланиши хавфини 18 фоизга оширади.

“Аниқланган маълумотлар гўшт истеъмолини камайтириш зарурлигини тасдиқламоқда”, – дейди IARC директори Кристофер Уайлд. – Унга кўра, “шу билан бирга, қизил гўштнинг инсон учун озуқавий аҳамияти бор”, қизил гўшт билан қайта ишланган гўштни истеъмол қилиш меъёрида бўлиши керак.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва IARC, шунинг­дек, қизил гўштнинг ҳаддан зиёд истеъмол қилиниши меъда ости бези ва прос­тата саратонини келтириб чиқариши мумкин, деган хулосани бермоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қизил гўштга 2А тоифасини берди – яъни, унинг инсон организмига концероген таъсир этиш эҳтимоли юқори.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қизил гўшт устидаги тадқиқотларини 1970 йилдан бери олиб боради. Ўшанда концероген озуқалар каталогини тузиш бўйича ишлар бош­ланганди.

Мутахассислари қайта иш­ланган гўштнинг инсон организмига таъсирини ярим йил давомида ўргандилар. Тадқиқотларда тўртта қитъадан мустақил олимлар иштирок этдилар. Канцерогенлик бешта тоифага бўлинади: канцероген, “канцерогенлик эҳтимоли катта”, канцерогенлик эҳтимоли бор, канцероген сифатида малакаланмаган ва инсон учун канцероген бўлмаган.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Кўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!Тиббий сабоқлар

Кўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!

Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларид

01.11.20241037
Пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтирадиТиббий сабоқлар

Пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кунига олти километр ёки ўн минг қадам пиёда юриш остеопороз, қандли диабет, гипертония каби хавфли касалликларнинг олдини олишга

02.08.2023348
Жароҳатланган қулоқ пардаси қайта тикланмайдими?Тиббий сабоқлар

Жароҳатланган қулоқ пардаси қайта тикланмайдими?

Қулоқ нафақат эшитув аъзоси, балки бош мияга энг яқин орган ҳисобланади. Шу боис унинг шикастланиши, айниқса, қулоқ пардасининг жароҳатланиши инсон саломатлигига жиддий хавф туғдир

13.10.2023202
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681