Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Президент совғалари ҳудудларга жўнатилди

01.01.2017
46 марта ўқилди
Президент совғалари ҳудудларга жўнатилди

Янги йил болажонлар учун унутилмас байрамлардан бири. Айниқса, ушбу кундаги сирли совғалар улар кайфиятини янада кўтаради. Муҳтарам Президентимизнинг совғасини олиш эса кичкинтойларга икки ҳисса қувонч улашади.

Истиқлол йилларида баркамол авлод тарбияси, уларнинг маънавий камолоти давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган, шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлатимизнинг доимий эътиборидадир.

– Ҳар йили Янги йил арафасида “Президент арчаси” шодиёналари тинч-осойишта кунларимиз, осмонимиз мусаффолигию, истиқлол неъматларига шукроналик туйғулари билан уйғун бўлади, – дейди Халқ таълими вазирлигининг Ахборот хизмати раҳбари Баҳриддин Шайвалиев. – Болалар учун беғубор орзу-умидлар байрамига айланган ушбу тантаналар давомида Президентимиз совғалари кичкинтойларнинг қувончига қувонч қўшади. Бу йил Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тақдим этилган 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат бўлган 11 минг дона совға тайёрланди. Совғалар Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларига автотранспортда, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг самолётлари орқали жорий йилнинг 25-28 декабрь кунлари жадвал асосида етказиб берилди.

Теглар:#2016/52

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Президент Фармонига мувофиқ қуйидагиларга давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:Сиёсат

Президент Фармонига мувофиқ қуйидагиларга давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

– шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишга муҳтож бўлганларга; – cоғлиқни сақлаш тизимининг асосий звеносида тиббий хизмат кўрсатиш, биринчи навбатда қишлоқ аҳолисига; – бир қатор инфе

06.12.2018100
Президент мактаблари унда ўқитиш тизими қай йўсинда йўлга қўйилади?Сиёсат

Президент мактаблари унда ўқитиш тизими қай йўсинда йўлга қўйилади?

Мамлакатнинг гуллаб-яшнаши, унинг ривож топиши, дунё давлатлари ичида ўзининг муносиб ва мустаҳкам ўрнига эга бўлишида салоҳиятли кадрларга эҳтиёж сезилади. Юксак билимли мутахасси

22.11.201846
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022681
“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?Сиёсат

“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?

2019 йил 11 март куни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатл

15.03.2019300