Мамлакатнинг гуллаб-яшнаши, унинг ривож топиши, дунё давлатлари ичида ўзининг муносиб ва мустаҳкам ўрнига эга бўлишида салоҳиятли кадрларга эҳтиёж сезилади. Юксак билимли мутахассислар эса ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, уларни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш талаб этилади.
Таъкидлаш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги Президент мактабларларининг ташкил этилиши борасидаги ташаббусидан кўзланган асосий мақсад ҳам шу аслида. Айтиш керакки, бу эзгу ташаббус юртимиздаги ота-оналар қувончига сабаб бўлди. Ахир ким ҳам фарзандини ўқитиш тизими илғор, шарт-шароитлари аъло даражада бўлган Президент мактабида ўқитишни истамайди, дейсиз?! Қолаверса, бу ҳолат кўплаб саволларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Илк Президент мактаби қаерда ва қачон ташкил этилади?
Президент ташаббусига кўра биринчи мактаб Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида келаси ўқув йилидан ташкил этилади. Бу каби таълим муассасалари босқичма-босқич мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам очилиши кўзда тутилган.
Бу каби муассасалар қандай йўналишларга ихтисослаштирилади каби ўринли савол туғилади. STEAM (Science (фан), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика) фанларини ўқитишга ихтисослашган бўлади. Яъни, Президент мактабларида ёшларга математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологиялари ҳамда хорижий тиллар илғор таълим методологиялари асосида чуқур ўргатилади.
Хорижлик педагоглар ҳам дарс ўтадими?
Президент мактабларида ўқувчиларни танлаш ва таълим сифатини таъминлаш учун уларни хорижлик мутахассислар бошқарадилар. Шу билан бирга, мактабга малакали хорижлик ҳамда маҳаллий педагоглар жалб этилади ва уларнинг фаолиятига керакли шарт-шароитлар яратилади.
Ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Президент мактаблари фаолияти ва ўқувчиларни қабул қилиш масалаларини тартибга солувчи керакли меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳужжатлар ўқувчиларга қўйиладиган талаблар ва қабул қилиш жараёнини белгилаб беради. Халқ таълими вазирлиги томонидан олинган маълумотларга кўра лойиҳа 2 ойда тайёр бўлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
