Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Париси бор уй

05.02.2017
49 марта ўқилди
Париси бор уй

кексалар дуосидан бахт бунёд бўлади

Халқимизда “Қариси бор уйнинг париси бор” деган мақол бежиз айтилмаган. Боиси, кексаларимиз хонадонларимиз файзи. Улар авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз, бир сўз билан айтганда, бебаҳо меросимизни аждодлардан авлодларга етказувчи ибрат мактабидир.

Нуронийларимизнинг ҳар бир сўзи ёшлар учун ҳикмат, босиб ўтган йўли эса ҳаёт мактабидир.

Президентимиз томонидан 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея номланиши давлат идоралари билан бир қаторда жамоатчилик ташкилотлари зиммасига ҳам катта масъулият юклади. Ёши улуғ инсонларга эътибор ва амалий ғамхўрликни кучайтириш, тиббий хизмат ва ижтимоий-маиший таъминотни яхшилаш устувор вазифалар этиб белгиланди. Шу мақсадда пенсионер, ёлғиз қария ва ногиронларга давлат кўмагини кучайтириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилди. Буни Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг қабул қилинишида кўриш мумкин.

Айтиш керакки, бугунги кунда юртимизда ўзининг илғор фаолияти билан барчага ўрнак бўлаётган маҳаллалар бисёр. Тошкент шаҳридаги “Бешқайрағоч” маҳалла фуқаролар йиғини ана шундай тарбия ўчоқларидан бири бўлиб, ҳозирда бу ерда 8 мингга яқин аҳоли аҳилликда яшаб келмоқда. Шулардан, 700 нафарга яқини нуроний отахон ва онахонлар бўлиб, ҳар байрамда улар ҳолидан хабар олиш, суҳбатларидан баҳраманд бўлишни маҳалланинг ҳар бир фуқароси ўз бурчи деб билади.

– Маҳаллада истиқомат қиладиган, хасталиги туфайли мустақил юра олмайдиган Ихтибор ая Тўлагановага туман ижтимоий таъминот бўлими билан ҳамкорликда ногиронлар аравачаси топширилди, – дейди “Бешқайрағоч” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги “Нуроний” жамоатчилик кенгаши раиси Шарифа Алимова. – Бундан ташқари куни кеча маҳалламиздаги 32 нафар нуронийнинг Ўзбек Миллий академик драма театрига саёҳати уюштирилди. Бу эса кексаларимиз доимо эъзозда эканидан далолат.

Юқорида таъкидланганидек, маҳаллада ёшларга ўрнак бўладиган, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган кўплаб нуронийлар истиқомат қилади. Уларнинг маслаҳатлари, йўл-йўриқлари ёшларга катта ҳаётда муносиб ўрин топишлари учун асқотмоқда. Шундай табаррук инсонларимиз бор экан она Ватанимиз бундан-да гуллаб-яшнайверади.

Теглар:#2017/5

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
«Доктор, тиззамда туз борми?»Табобат

«Доктор, тиззамда туз борми?»

Тизза бўғими оғриқларининг асосий сабабчиси бўлган артроз касаллиги кенг тарқалган ортопедик патологиялардан бири бўлиб, халқимиз орасида «бўғимимда туз бор экан», «бўғимимда емири

03.05.2024318
Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?Спорт

Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кам ҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақа

26.01.2024243
Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?Тиббий сабоқлар

Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?

Нафас олиш – ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бо

14.06.2024194
Чақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?Тиббий сабоқлар

Чақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?

Янги туғилган боланинг суяги мўрт бўлади. Озгина эҳтиётсизлик ҳам унда тузатиб бўлмас асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, жазирама кунларда чақалоқнинг бош соҳаси жиддий эъти

08.09.2023155