Пойтахтимиздаги Тошкент меҳмонхонасида 16 сентябрь – Озон қатламини муҳофаза қилиш халқаро кунига бағишланган “Озон – ультрабинафша нурларидан бизни ягона ҳимоячимиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, БМТнинг тараққиёт дастури, Глобал экологик жамғармаси ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, қатор вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Анжуманда озон қатламини муҳофаза қилишга асос бўлувчи глобал ташаббуслар – Вена конвенцияси ҳамда Монреаль поротоколини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ишларнинг натижалари ҳамда эришилган ютуқлари, шунингдек, мавзу юзасидан республикамизда қонунчиликни ривожлантириш масалалари, амалий ишлар, қабул қилинган бошқа чоралар ҳақида тўхталиб, озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни қисқартириш борасидаги истиқболли режалар хусусида сўз юритилди.
Мазкур тадбир республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиб, тадбир доирасида озон қатламини муҳофаза қилишнинг аҳамиятини акс эттирувчи интерфаол ўйинлар ва тематик танловлар, фотосессиялар ва викториналар ҳам ташкил қилинди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Тиббий сабоқларОшқозон яраси хуруж қилганда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?
Сўнгги вақтларда ошқозон яраси хасталиги тез-тез учрамоқда. Хўш, бунинг сабаби нима? Айтиш лозимки, ошқозон яраси асосан 20-40 ёш атрофидаги инсонларда учрайди. Аммо кейинги пайтла
Тиббий сабоқларОшқозон ярасига чалинган беморлар қандай таомланади?
Сўнгги йилларда Ер юзида овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, хусусан, ошқозон яраси билан оғриётган беморлар сони ортиб бормоқда. Асосан 20-40 ёш атрофидаги эркакларда учрайдиган
Тиббий сабоқларБола тишларини кариесдан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
Кариес хасталигининг келиб чиқишига нималар сабаб бўлади? Тишларни бу касалликдан қандай ҳимоялаш мумкин? Бир марталик пломболар қанча вақтгача хизмат қилади? ССВ Матбуот хизматини
