Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Она юрт оҳанглари

24.11.2016
45 марта ўқилди
Она юрт оҳанглари

ёш мусиқачилар ўз маҳоратини намоён этиши учун кенг имконият

Навқирон авлодни болаликдан мусиқага ошно этиш, уларнинг маънавий дунёсини янада бойитиш, юртимиз ва жаҳон санъатининг энг юксак намуналаридан баҳраманд этишга оид эзгу саъй-ҳаракатлар юксак самара бераётир.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини кашф этиш, мусиқа ва санъатга қизиқишни янада кучайтиришга қаратилган танловлар, фестиваллар ўтказилмоқда.

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Бастакорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Она юрт оҳанглари” II халқаро мусиқа танлови ҳам шулар жумласидандир.

2014 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Она юрт оҳанглари” халқаро мусиқа танлови мусиқа таълимини равнақ топтиришга доир амалий чора-тадбирлар натижасини таҳлил этиш, ёш мусиқачилар ўз маҳоратини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратишдек мақсадларга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида юртимиз ҳамда хорижий давлатларнинг ёш мусиқачилари кичик гуруҳ – 12-15 ёшли ҳамда катта гуруҳ – 16-19 ёшли иштирокчилар таснифида ижодий танловда иштирок этди. Ижодий лойиҳа давомида қатнашчилар дамли, урма торли, мизробли, чертма торли, камонли, урма зарбли чолғуларда юртимиз ва хорижий давлатлар композиторлари асарларини ижро этди.

Иштирокчилар ижросини баҳолашда ижодий маҳорат, мусиқада акс этган фалсафа ва ғояни тингловчига етказа олиш, саҳна маданияти каби жиҳатларга асосий эътибор қаратилди.

– Дунёда болалар мусиқа санъатига оид кўплаб танлов ва фестиваллар ўтади. Бироқ “Она юрт оҳанглари” танлови мусиқа воситасида ёшларда ўзи туғилиб ўсган юртга муҳаббат, ватанпарварлик, фидойилик туйғуларини мустаҳкам қарор топтиришдек эзгу мақсадга йўналтирилгани билан ғоят аҳамиятлидир, – дейди россиялик мусиқашунос, танлов ҳакамлар ҳайъати раиси Вячеслав Круглов.

Теглар:#2016/47

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАРМаданият

ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАР

Куни кеча пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди. Маълумки, 25 майдан 2 июнга қадар юртимиз бўйлаб “Бахтли болалик” шиори остид

02.06.2023260
Кино 5 кундаМаданият

Кино 5 кунда

"Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ёш киноижодкорларни янги фильмлар яратишга рағбатлантириш, чет эллик ҳамкасбларни юртимиз анъана ва маданияти билан та

28.09.2021136
Эл соғлиги – юрт бойлигиТиббий сабоқлар

Эл соғлиги – юрт бойлиги

( Реклама ўрнида) – Узр, қайси бўлимда даволаняпсиз, қизим? – сўради физиотерапия бўлимида навбат кутиб турган аёл ёнидаги жувондан. – Холажон, мен 2-терапия бўлимига келганимга ик

19.03.2021314
Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқдаИқтисод

Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда

«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот

10.08.2021126