Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Нимани ҳис қиласиз, аскар дўстим?

01.09.2018
198 марта ўқилди
Нимани ҳис қиласиз, аскар дўстим?

Эсимни таниганимдан бери яқинларимдан олисда бўлганман. Аввал отамнинг иши сабаб, кейин таълим тақозоси билан.

Мен ихтисослаштирилган ўғил болалар мактаб-интернатида беш йил ўқиб, яшадим. Бу эндигина эсини таниб бораётган, ҳали яқинлари меҳри, дийдорига тўймаган бола учун катта муддат эди.

Мактабимизда фақат ўғил болалар ўқирди. Қаерга қарама ўғил бола, худди ҳарбий хизматдагидек. Рости, мактаб ҳаёти, кун тартиби ҳарбий хизматчиларникидан деярли фарқ қилмасди. “Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун” деган қоидага амал қилардик. Бир дўстимиз хато қилса, ҳаммамиз жавоб берардик. Овқатланишга ҳам, машғулотларга ҳам саф бўлиб борардик. Белгиланган қатъий тартиб асосида ўқирдик. Эрталаб барвақт уйғониш, кейин бадантарбия, нонушта, сўнг машғулотлар...

Аммо бунинг фойдасини кейин билдим. Вақтнинг қадрига етишни ўргандим. Бугун мен билан ўқиган болалар ҳаётда ўз ўрнини топиб бормоқда.

Булар ҳақида нега ёзаяпман? Сабаби бор. Чунки яқинларингиздан олисда сизга соғинч ҳисси тинчлик бермайди. Шунда уларнинг қадрини биласиз. Билиб-билмай қилган хатоларингиз, болаларча қилган эркаликларингизни эслаб уяласиз. “Қани эди уларнинг ёнида бўлсам-у эъзозласам”, дейсиз. Ана шундан бошланади ватанпарварлик. Чунки Ватан – уйда иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай, сиз учун тандир-тандир нон ёпган, ортингиздан термулиб қолган она, сизни ич-ичидан яхши кўрса-да, андиша сабаб буни ошкор қилмайдиган ота, сиз билан бирга катта бўлган ака-укалар, меҳрибон опа-сингиллардир. Мен мактаб-интернатда ўқиб юрганимда шуларни ҳис қилганман.

Теглар:#2018/35-36#2018/39

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782
Самарқанд сеҳрини ҳис этиб...Тиббий сабоқлар

Самарқанд сеҳрини ҳис этиб...

Ер юзининг сайқали Самарқанднинг таърифи етти иқлимга маълум. Айниқса, кун сайин ривож топаётган туризм салоҳияти маҳаллий ва хорижий туризм ишқибозларини ўзига чорламоқда. ”ERIELL

31.03.2023298
Баҳордаги сурункали чарчоқ синдроми ниманинг аломати?Саломатлик

Баҳордаги сурункали чарчоқ синдроми ниманинг аломати?

Баҳор келиб, кунлар исий бошлаши билан кўпчиликда витамин етишмаслиги кузатилади. Бу эса танада ҳолсизлик ва кучли чарчоқ аломатлари билан намоён бўлади. Дарҳақиқат, бундай белгила

24.05.2023291
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176