
Ер юзининг сайқали Самарқанднинг таърифи етти иқлимга маълум. Айниқса, кун сайин ривож топаётган туризм салоҳияти маҳаллий ва хорижий туризм ишқибозларини ўзига чорламоқда. ”ERIELL Group” компанияси томонидан бир гуруҳ журналистлар учун Самарқандга уюштирилган пресс-турда янгидан жамоатчиликни қизиқтираётган туризм жозибаси яна бир бор таништилди.
Журналистлар дастлаб муҳташам “Конгресс хол” мажмуаси билн танишдилар. Ушбу мажмуа иш бошлагандан буён бир қанча халқаро анжуманларга мезбонлик қилди. Замонавий архитектура мезонлари асосида барпо этилган ушбу иншоот янги туризм шаҳарчасини безаб турибди.
– Иншоотлар қулайлиги, замонавийлиги ва янгича услубдаги шакли шамойили билан ўзига тортади, – дейди маркетолог Динара Аҳмедова. – Мажмуанинг”Оранжерия” зали қадимий тамаддунлараро узвийликни жамлаган. Унда замонавий безаклар билан бирга Шарқ дунёсида донг таратган алломалар ҳайкалчалари мавжуд. Шунингдек, улар яратган асарларининг кўчирилган нусхаси бор.
Кейинги ташриф Самарқанд халқаро аэропортигига бўлди. Очиқ китоб шаклидаги бу бино узоқдан одамни ўзига жалб қилади. Унда йўловчиларнинг дидига мос замонавий безаклар, турли савдо нуқталари бир неча қаватлардан ўрин олган. Кейинги манзил Имом ал-Бухорий мажмуасининг янги қурилаётган мажмуаси бўлди.
– Янги мажмуа қурилишига жаҳоннинг энг нуфузли давлатларидан мутахассислар жалб қилинган. Ҳозирда бетон монолит ишлари тугалланган, – дейди қурилиш ташкилоти масъул ходими Азиз Жўраев. – Мажмуа атрофи халқаро талабларга жавоб берадиган тўхташ жойлари, аҳоли учун тураржой ва бир қанча иншоотлардан иборат.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
