Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига саралаш баҳсида ўз майдонида Иорданиянинг “Ал-Файсали” жамоасини қабул қилди.
“Насаф” футболчилари ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади. Гольбан, ёш футболчимиз Бобур Абдухолиқов, Азизжон Ғаниев ва Драган Чераннинг голлари ҳамда 86-дақиқада Дониёр Нарзуллаевнинг тўп узатмасини рақиб жамоаси аъзоси Ёсир Ал Равашдеҳ ўз дарвозасига жойлаб қўйган голи ҳамюртларимизга ғалаба олиб келди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган сўнгги дақиқада “Ал-Файсали” футболчиси Албан Меҳан жарима тўпидан гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Якуний ҳисоб – 5: 1.
Шундай қилиб, “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг “C” гуруҳида “Персеполис” (Эрон), “Ас-Садд” (Қатар), “Ал-Васл” (БАА) футболчилари билан куч синашади. 13 февраль куни гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида футболчиларимиз Эронда “Персеполис” жамоаси аъзоларига қарши майдонга тушади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликВ гуруҳи витаминлари: асабни асрайди, юзни тиниқлаштиради, қариш жараёнини секинлаштиради
Витаминлар инсоннинг жисмоний ва ақлий иш қобилиятини оширади, организмнинг турли касалликларга чидамлилигини кучайтиради. Шу боис ушбу моддаларга танамиз ҳамиша эҳтиёж сезади. Вит
СаломатликҚандай болалар тез-тез шамоллайдиган гуруҳга киради?
Гўдакларда касалликларга қарши курашиш қобилияти (иммунитет) она қорнидаёқ шаклланади. Бир ёшгача бўлган кичкинтойларда эса иммунитет она сути орқали ўтади. Ушбу табиий озуқа тарки
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
