В гуруҳи витаминлари: асабни асрайди, юзни тиниқлаштиради, қариш жараёнини секинлаштиради

Витаминлар инсоннинг жисмоний ва ақлий иш қобилиятини оширади, организмнинг турли касалликларга чидамлилигини кучайтиради. Шу боис ушбу моддаларга танамиз ҳамиша эҳтиёж сезади. Витаминларни асосан ташқи омиллардан — озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда махсус дори воситалари орқали оламиз. Уларга бўлган талаб, айниқса, қиш фаслида янада ортади. Хўш, моддалар алмашинуви жараёнида фаол қатнашувчи, ўзида калория сақлайдиган турли озиқа моддаларидан энергиянинг ажралиб чиқиши, тўқималарнинг нафас олиши, ичаклар фаолиятини яхшилаш ва асаб тизими хасталикларига қарши курашишда муҳим ўрин тутадиган В гуруҳи витаминларига бўлган эҳтиёжни мазкур даврда қандай қондириш мумкин? Келинг, шу ҳақда, умуман, В гуруҳига мансуб витаминларнинг хусусияти тўғрисида атрофлича сўз юритсак.
Витамин B1 (тиамин) — оқсил ва углевод алмашинувини мувозанатга келтиради. Унинг етишмовчилиги, энг аввало, асаб тизими фаолиятининг ўзгаришига, хотира пасайиши, юрак-қон томир, ошқозон-ичак ва қон томирлар тизими фаолияти бузилишига сабаб бўлади. Витамин В1 йирингли инфекцияларга қарши иммунитетни ҳосил қилади. Айниқса, ҳуснбузарлар, тери қичишиши, эшакеми касалликларини даволашда зарурдир.
Манбаи: дағал майдаланган ундан тайёрланган нон, ёрма (гречиха, сули), ёнғоқ, нўхат, ловия, соя, жигар, буйрак, юрак, мол гўшти.
Витамин B2 (рибофлавин) — ҳужайралар алмашинуви ва терининг юза қатламидаги жараёнларни яхшилаш, шунингдек, нормал нафас олишга хизмат қилади. Ушбу витаминнинг танқислиги лаб четларидаги оғриқли ёриқлар, шиллиқ қатламларнинг яллиғланиши, сочларнинг тўкилиши, бош айланишига олиб келиши мумкин. Мазкур витаминнинг узоқ вақт давомида етишмовчилигида тери шиллиқликни йўқотиб, қари тери кўринишига кела бошлайди.
Манбаи: сут ва сут маҳсулотлари, тухум, жигар, буйрак, балиқ ҳамда товуқ гўшти, ёрмалар ва нон.
Витамин B3 (никотин кислотаси-РР) — теридаги сув алмашинуви, пигментация шу билан боғлиқ. У қон томирларини кенгайтиради. Бу витамин хуснбузарлар ва неврозларни даволашда қўлланилади.
Манбаи: наъматак, шалфей, буғдой кепаги, сабзи, қўзиқорин.
Витамин B5 (пантотен кислотаси) — тери яллиғланишининг олдини олади, соч тўкилишидан ҳимоя қилади, тўқималарга ижобий таъсир ўтказади, ичакларда овқатнинг сўрилиш жараёнида иштирок этади. Ундан асосан яллиғланиш жараёни, музлаганда, болдир жароҳатларида фойдаланилади.
Манбаи: сули, янги ва қуритилган нўхат, картошка, помидор.
Витамин B6 (пиридоксин) — асаб тизими ва оқсиллар алмашинуви учун зарур витамин. Соч тўкилганда, терининг яллиғланишида қабул қилинади. Озиқ-овқат маҳсулотларида пиридоксин миқдори унча кўп эмас, бироқ овқатланиш рациони тўғри мувозанатлаштирилса, у етарли миқдорда бўлиши мумкин.
Манбаи: жигар, сут, картошка, сабзи, тухум, карам, ловия, ёрмалар, буғдой уни, дрожжалар.
Витамин В9 (фолий кислотаси) — ҳомиладорлик даврида, эмбрионнинг асаб ҳужайлари шаклланишида асосий вазифани бажаради. Бундан ташқари, фолий кислотаси муддатидан илгари туғиш, чала туғилиш каби ҳолатларнинг олдини олади ҳамда туғуруқдан кейинги депрессив ҳолатларни камайтиради.
Манбаи: дағал майдаланган ундан тайёрланган нон маҳсулотлари, ёрмалар, сабзи, қовоқ, гулкарам, ёнғоқ, қўзиқорин, жигар, творог, пишлоқ, қўй, мол ҳамда товуқ гўшти, тухум сариғи.
Витамин В12 (цианокобаламин) — ақлий ва руҳий ривожланиш, асаб тизими ва қон ҳосил бўлишида жуда керакли. Мушакларнинг меъёрида ривожланишида ҳам ушбу витаминнинг ўрни катта.
Манбаи: жигар, гўшт, балиқнинг айрим турлари, пишлоқ. В12 витамини ичак флорасида ҳам ишлаб чиқарилади.
Витамин В15 (пангамат кислотаси) — жигар учун зарур бўлган витаминлардан биридир. У тўқималарнинг кислородни озиқлантириш жараёнини енгиллаштиради. Нейтраллаштириш тарзида таъсир этиб, қичишишни камайтиради, қариш жараёнини секинлаштиради, организмда холестерин миқдорини камайтиради.
Манбаи: қовун ва кунгабоқар уруғлари.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
