
Маълумки, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, айниқса, ёш тадбиркорларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Айниқса, ушбу қарор кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, корхоналарни техник ва технологик янгилаш, миллий ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ҳамда аёлларнинг бандлик даражасини оширишда салмоқли ўрин тутмоқда. Қувонарлиси, бугунги кунга келиб, ишлаб чиқариш ва миллий ҳунармандчилик йўналишида кичик корхона ташкил этиб, юртимиз аёлларини иш билан таъминлаётган тадбиркор хотин-қизлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.
Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги “Баҳор илҳоми” оилавий корхонаси раҳбари Гулбаҳор Руҳиддинова ҳам юртимизнинг ёш ва изланувчан тадбиркор аёлларидан саналади. У мўъжазгина тикувчилик цехини ташкил этганида, касб-ҳунар коллежини тамомлаган ёшгина қиз эди. 2013 йилда “Камолот” ЁИҲ томонидан ўтказилган “Ёш табиркор – юртга мададкор” танловида қатнашиб, ғолибликни қўлга киритгач, Гулбаҳор банкдан 45 млн. сўмлик кредит олди. Сўнг ушбу маблағ ҳисобига ўз шахсий бизнесини йўлга қўйди.
– “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” танловида ғолиб бўлишим, ўз кучимга бўлган ишончимни янада мустаҳкамлади, ғайратимга ғайрат қўшди. Банкдан олган кредит эвазига 24 дона замонавий тикув машиналарини харид қилиб, 25 нафар малакали тикувчи ва коллеж битирувчилари билан ишни йўлга қўйдим. Бугунги кунга келиб эса 40 нафар тикувчи ва 10 дан ортиқ шогирдлар билан самарали фаолият юритиб келмоқдамиз. Асосан, табиий толали матолардан болалар учун турли кийим-кечаклар тайёрлаймиз. Келажакда кўплаб иш ўринлари яратиб, ўз маҳсулотларимизни нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам олиб чиқишни мақсад қилганмиз.
Гулбаҳор шу кунга қадар Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан ўтказилган “Ёш мутахассислар” танловининг республика босқичи, “Ташаббус – 2014”нинг вилоят босқичи ҳамда ЎзЛиДеПнинг “Ишбилармон аёл” лойиҳасида фахрли ўринларни эгаллаб, юртимизнинг интилувчан ёшларидан эканини исботлади. Шунингдек, у мамлакатимизда ташкил этилган турли халқаро кўргазмаларда ўз маҳсулотлари билан фаол иштирок этиб, кўплаб ҳамкорлар билан иккитомонлама шартномалар имзолашга муваффақ бўлмоқда.
Мақсади аниқ, пухта режага асосланган иш ҳамиша барокатли бўлади. Қувонарлиси, юртимизда Гулбаҳор Руҳиддинова каби билимли ва изланувчан ёшлар талайгина. Улар эса яратилган имконият ва шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда тинмай изланмоқда ва бу орқали юртимиз равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятТеридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?
Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тара
Тиббий сабоқларЧақалоқнинг бош соҳасини эҳтиёт қилишда нималарга эътибор бериш зарур?
Янги туғилган боланинг суяги мўрт бўлади. Озгина эҳтиётсизлик ҳам унда тузатиб бўлмас асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, жазирама кунларда чақалоқнинг бош соҳаси жиддий эъти
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
ИқтисодМЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДА
Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий метрология соҳасида ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларини
