
Юртимизнинг қадимий анъаналаридан маълумки, ўзбек қизлари – бўлажак келинчаклар ўз сепларини тайёрлашда турли хил каштачилик буюмларини тайёрлашлари лозим бўлган. Қизларга етти-тўққиз ёшдан бошлаб кашта тикиш ўргатилган.
Каштачилар ўзининг санъати ва табиатига кўра, гўзаллик ҳақидаги орзуларини ифодалашга ҳаракат қилганлар.
Бугунги кунда момолардан мерос бу анъана замонавий кўриниш касб этмоқда. Қаҳрамонимиз Мафтуна Умарова ҳам ушбу ҳунарга меҳр қўйган ўзбек қизларидан. У ҳозирда Республика дизайн коллежининг 3-босқич ўқувчиси. Ёш бўлишига қарамай, Мафтуна кўплаб кўрик-танловлар ғолиби. Яқинда у “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг Тошкент шаҳар босқичида “ўз асарларида миллийликни акс эттирган дизайнер” номинациясида 1-ўринни қўлга киритди.
– Каштачилик амалий санъатнинг қадимий йўналишларидан бири ҳисобланади. Аксарият кашталарда гуллар хилма-хил кўринишда тасвирланади. Бодом, қалампир нақшларининг 100 дан зиёд кўринишлари, анор нақшининг бир неча хили турли нақшлар билан уйғунлашган ҳолда тикилади. Ҳатто, кашталардаги баъзи нақшлар ўз маъносига эга бўлиб, масалан, анор – барака рамзи, қалампир – кўздан, ҳар хил ёмонликлардан асровчи, бодом – ризқ-рўз, очилган гуллар – муҳаббат, шохчали гуллар – фаровон ҳаёт, кўзача, қушлар, дарахтлар тасвирланган кашталар турмуш тарзини англатади, – дейди ёш каштадўз Мафтуна Умарова. – Келажакдаги орзуим жаҳон подиумларида ўз тиккан буюмларим билан иштирок этишдир.
Дарҳақиқат, каштачилик халқ амалий санъатининг бир тури сифатида қадимдан маълум. Мафтункор сўзаналар, зардевор, жойнамоз, болишпўш, гулкўрпа, бўғжома ва ёстиқлар аллақачон оддий маиший буюмдан бетакрор санъат асарига айланиб улгурган. Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Нурота, Тошкент ва Фарғона каштачилик мактабига оид бўлган намуналар тикиш услуби, нақшларининг жойлашуви билан бир-биридан фарқлансада, уларнинг барчаси бир этномаданият анъаналарига хос.
Мафтунахон яратган сўзана, чойшаб, дастурхон, ёстиқ жилдлари, чопон, аёллар кўйлаги, нимча, дўппилар ҳам киши ҳайратини оширади. Ҳар бир қатим ипакка жон бахш этиб, дил туйғуларини гўё бежирим гуллар жилосига улаб, матога нақш солиш – чинакам мўъжиза. Уларда миллий анъаналаримиз, қадриятлар жо бўлган. Табиий тасвирларнинг қоқ марказидаги анор гули, теварагидаги нақшинкор йўл-йўл чизиқлар ҳаёт давомийлиги, инсондан фақат яхшилигу эзгу ном қолишини эслатади, гўё.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларАнтибиотиклар вирусли касалликларда акс таъсир кўрсатади(ми?)
Инсон дардга чалинганида, хасталикдан тезроқ соғайиб, оёққа туришни, оғриқлардан зудлик билан халос бўлишни истайди. Шундай вазиятда аксарият ўзбошимчалик билан антибиотикларни қўл
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
Саломатлик«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа
