Антибиотиклар вирусли касалликларда акс таъсир кўрсатади(ми?)

Инсон дардга чалинганида, хасталикдан тезроқ соғайиб, оёққа туришни, оғриқлардан зудлик билан халос бўлишни истайди. Шундай вазиятда аксарият ўзбошимчалик билан антибиотикларни қўллаб, тузалиш ўрнига, аксинча, саломатлигини бутунлай йўқотганига кўпчилигимиз гувоҳмиз.
Хўш, антибактериал препаратлардан қайси ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади? Уларнинг қандай ножўя таъсирлари бор? Умуман, антибиотиклар ҳақида аҳоли нималарни билиши лозим?
Дунёда антибиотикларни нотўғри қўллаш оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганлар сони йилига 700 минг кишини ташкил этади. Аммо ЖССТ бу рақамлар янада ошиб кетишидан жиддий хавотирда.
Ташкилот хулосасига кўра, агар антибиотиклардан фойдаланиш тартибга солинмаса, 2050 йилга бориб унинг асоратлари туфайли йилига 10 миллионга яқин одам вафот этиши мумкин. Хўш, бунинг сабаби нимада?
Тиббиётда антибиотикларга нисбатан чидамлилик ва мультичидамлилик деган атамалар бор. Чидамлилик фақат бир антибиотикка нисбатан пайдо бўлса, мультичидамлиликда беморга бу каби ҳеч бир дори таъсир қилмай қолади.
Масалан, сўнгги йилларда микроорганизмларнинг антибиотикларга чидамлилиги ошиши кўплаб беморларнинг ўлимига сабаб бўляпти.
Бундай вазиятда бактерия антибиотик ҳақидаги маълумотни ген даражасида эслаб қолади ва ўз «авлод»ларига мерос қилиб қолдиради. Шундан сўнг бактерия штаммлари антибиотикни нофаол ҳолатга ўтказувчи ферментлар ишлаб чиқаради.
Шу тариқа ҳужайрада мазкур препаратлар бузиши керак бўлган метаболизм реакциялари ўз йўналишини ўзгартиради, ҳужайра қобиғи орқали кирадиган антибиотик ҳужайрада тўпланишини камайтиради.
Натижада, уларнинг даволовчи таъсири бир неча баробар пасайиб кетади ёки бактерияга қарши ҳеч қандай самара бермай қўяди. Оқибатда муолажага «чап берадиган» инфекция туфайли бемор нобуд бўлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
